12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:41
Саломатлик 👁 402

Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни муносабати билан "Соғлом овқатланиш" ярмаркаси ташкил қилинди

Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни муносабати билан "Соғлом овқатланиш" ярмаркаси ташкил қилинди

Инсоният цивилизацияси тарихида саломатлик энг олий қадрият бўлиб келган ва бугунги шиддатли даврда ҳам бу ҳақиқат ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Айниқса, юқумли касалликларга қарши курашиш, аҳоли орасида тиббий маданиятни юксалтириш ҳар бир давлатнинг стратегик мақсадига айланган. Шу маънода, ҳар йили дунё миқёсида кенг нишонланадиган 24 март – Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни нафақат соҳа мутахассислари, балки кенг жамоатчилик учун ҳам муҳим огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу сана муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Амударё туманида ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли тадбирлар ўтказилди. Ана шундай тадбирлардан бири Манғит деҳқон бозорида Қорақалпоғистон Республикаси Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Амударё тумани бўлими ва кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари томонидан ташкил қилинди.

Аҳоли гавжум бўлган Манғит деҳқон бозори ҳудудида "Соғлом овқатланиш" ярмаркасининг ташкил этилиши бежиз эмас, зеро бозор — аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларга тиббий маслаҳатлар бериш ва касалликнинг олдини олиш чораларини тушунтириш учун энг қулай майдондир.

Тадбирда иштирок этган малакали мутахассислар — валеолог Тамара Саидова, фтизиатрлар Гулора Абдуллаева ҳамда Муборак Алламуродовалар ўзларининг кўп йиллик тажрибалари ва тиббий билимлари билан фуқароларга яқиндан кўмак бердилар.

Фтизиатр Гулора Абдуллаева йиғилганларга сил касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, унинг белгилари ва патологик жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Шифокорнинг таъкидлашича, сил касаллиги — бу фақатгина тиббий эмас, балки ижтимоий муаммо ҳамдир. Унинг белгиларини эрта аниқлаш, даволаш жараёнини ўз вақтида бошлаш нафақат беморнинг соғайишини таъминлайди, балки атрофдагиларнинг ҳам хавфсизлигини кафолатлайди. Шу боис, йўталнинг узоқ давом этиши, ҳолсизлик, вазн йўқотиш каби аломатларга бефарқ бўлмаслик зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга, касалликка қарши курашишда фақатгина тиббий муолажалар эмас, балки инсон организмининг ички ҳимоя кучлари — иммунитет тизими ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу борада валеолог Тамара Саидова ўз тавсиялари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, сил касаллигидан сақланишнинг энг самарали йўли — бу соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилишдир. Соғлом овқатланиш тамойиллари, жисмоний фаолликни ошириш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ва руҳий хотиржамликни сақлаш инсон организмини турли инфекцияларга қарши чидамли қилади.

Шунингдек, мутахассис зарарли одатлар, хусусан, кашандалик ва бошқа иллатлар ўпка тизимига қанчалик салбий таъсир кўрсатиши, бу эса сил бактериялари учун қулай муҳит яратишини алоҳида таъкидлаб ўтди. "Соғлом овқатланиш" ярмаркаси доирасида намойиш этилган маҳсулотлар ва тақдим этилган маълумотлар аҳолининг кундалик рационини тўғри шакллантириш бўйича амалий қўлланма вазифасини ўтади.

Тиббиётнинг асосий тамойилларидан бири — касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олишга ҳаракат қилишдир. Фтизиатр Муборак Алламуродова айнан шу жиҳатга тўхталар экан, профилактика чораларининг аҳамиятини юқори баҳолади. Айниқса, эҳтиётдан эмлаш тадбирлари, режали тиббий кўриклардан ўтиш ва аҳолининг флюорография текширувларига фаол жалб этилиши халқимиз саломатлигини асрашнинг калити эканлигини таъкидлади. Шифокорнинг фикрича, ҳар бир инсон ўз соғлиғига масъулият билан ёндашса, давлатимиз томонидан яратилган тиббий имкониятлардан унумли фойдаланса, нафақат сил касаллигини жиловлаш, балки халқимизнинг ўртача умр кўриш даражасини сезиларли даражада оширишга эришиш мумкин.

Бу каби тадбирлар аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш билан бир қаторда, уларда ўз саломатлигига бўлган эътиборни кучайтиришга ҳам хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026