12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:34
Жамият 👁 514

Бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни муносабати билан ўқув семинари ўтказилди

Бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни муносабати билан ўқув семинари ўтказилди

Ҳар бир фуқаронинг муносиб ва барча хавфлардан холи бўлган шароитларда меҳнат қилиши, ўз касбий фаолиятини хотиржамлик ҳамда юқори унумдорлик билан амалга ошириши нафақат унинг шахсий ва оилавий фаровонлиги, балки бутун мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсиши ҳамда ижтимоий тараққиётининг асосий гаровидир. Шу сабабли ҳам турли соҳаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнидаги турли бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш энг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Дунё миқёсида ҳар йили 28 апрель санасининг "Бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни" сифатида нишонланиши ҳам бежиз эмас, албатта. Бу кун дунё бўйлаб йирик корпорациялардан тортиб кичик корхоналаргача бўлган барча тузилмаларнинг эътиборини иш жойларида соғлом ва хавфсиз муҳитни яратишга, меҳнат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишга қаратиш учун берилган муҳим имкониятдир.

Амударё туманида ҳам ушбу муҳим санага бағишланган тадбир ўтказилди. Туман Маданият бўлимининг мажлислар залида "Хавфсиз меҳнат асослари" мавзусида ташкил этилган ўқув семинарининг кириш қисмида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон кенгаши раиси Улуғбек Жалменов сўзга чиқиб, "Меҳнатни муҳофаза қилишнинг янги босқичи" мавзусида маъруза қилди. У ўз нутқида бугунги кунда меҳнат қонунчилиги ва хавфсизлиги борасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг роли ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси инспектори Маманбий Сейдуллаев сўзга чиқиб, "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш" мавзусида батафсил сўз юритди. У ўз нутқида ҳар бир корхона ва ташкилотда хавфсизлик тизимини қандай қилиб ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тўғри, энг асосийси, самарали йўлга қўйиш, иш жойларидаги эҳтимолий хавф-хатарларни олдиндан баҳолаш ва уларни зудлик билан бартараф этишнинг замонавий усуллари ҳақида йиғилганларга зарур маълумотларни тақдим этди.

Бундан ташқари, ўқув семинари давомида ташкилотларда бевосита мазкур йўналишга масъул бўлган шахсларнинг қонуний мақоми, вазифалари ва масъулияти ҳам кенг муҳокама қилинди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши Меҳнат техник инспектори Бекполат Утепбергенов йиғилганлар эътиборига "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис ва вакил тўғрисида тушунчалар" мавзусида сўзга чиқиб, бу борадаги саволларга тўлиқ жавоб берди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси инспектори Раҳмон Шомуратов "Меҳнат ва меҳнат қонунчилигига доир масалалар" тўғрисида сўз юритар экан, ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ва адолатли шакллантириш, тузилаётган меҳнат шартномаларининг бандларига ҳар икки томондан қатъий риоя этиш ҳамда иш вақти ва дам олиш вақтларини қонун доирасида аниқ белгилаш каби жиҳатларни содда ва тушунарли тарзда баён этди.

Тадбирда, шунингдек, ўзига хос, мураккаб ва соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин бўлган шароитларда меҳнат қилаётган фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича техник инспектори Полат Абдиязов "Зарарли ва хавфли иш шароитида ишловчи ходимларга яратилган имтиёзлар" тўғрисида маълумотлр бериб ўтди.

Семинарнинг якуний қисми ўзаро эркин мулоқот, қизғин фикр алмашинув ва очиқ савол-жавоблар руҳида ўтди. Йиғилиш иштирокчилари, жумладан, ташкилот раҳбарлари ва меҳнат муҳофазаси вакиллари ўзларининг кундалик иш фаолиятида, ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита дуч келаётган турли муаммоли вазиятлар, ечимини кутаётган мураккаб масалалар ҳамда ўзларини қизиқтирган барча ҳуқуқий ва техник саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилдилар. Соҳанинг ҳақиқий билимдонлари бўлган инспектор ва раҳбарлар эса ҳар бир берилган мурожаатга аниқ ва асосли жавоблар қайтардилар.

Бу каби маърифий тадбирлар меҳнат муҳофазаси йўналишидаги билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашга, жамиятда меҳнат маданиятини юксалтиришга ва энг асосийси, ҳар бир иш жойида инсон ҳаёти ҳамда соғлиғини ишончли асрашдек эзгу ва улуғвор мақсадга хизмат қилиши шубҳасиздир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026