93 ёшли пир-у бадавлат онахон
Жумагул момо Жуманиёзова умр бўйи эл-юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб, айни кунда меҳнатларининг роҳатини кўраётган кексаларимиздан биридир. У дастлаб юртимизнинг ишга яроқли эркаклари Иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилган вақтларида Манғит МТСда тракторчилар тайёрлаш қисқа курсини битириб, тракторчилик қилди. Ёғочсоз уста бўлган отасига кўмакчи бўлди. Канал қазувларида қатнашди. Қиз бола бўлса-да, забардаст гавдали, чаққон ва ўткир сўзли эди, қандай иш бўлса-да эркаклардан кам ишламасди.
Урушдан сўнг, то нафақага чиққунича халққа савдо хизмати кўрсатишда намунали меҳнат қилган Жумагул момо Жуманиёзова ҳозир 93 ёшда. Ҳозир ҳам тетик, сўзлари маъноли, қатъий. Ёшларга ўз бошидан ўтган қийинчиликли йилларни ҳикоя қилиб, уларни бугунги дориломон кунлар қадрига етишга чақиради.
- Бугунги фаровон ҳаёт, тинч-осойишта замоннинг қадрига етинг, янада яхши яшаш учун интилинг, - дея уқтиради. Ўзи эса газета-журнал, турли бадиий ва маърифий китобларни ўқишдан ҳеч чарчамайди.
Суратда: Жумагул момо Жуманиёзова.
М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶