30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 22:03
Жамият 👁 2,858

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - ЭЗГУ ФАЗИЛАТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - ЭЗГУ ФАЗИЛАТ

Кексаларни эъзозлашдек муқаддас қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш улуғлангани боис, жаҳон аҳли бизга ҳавас билан қарайди.

Нуроний отахон ёки онахон  бор оилада файз-у барака, фаровонлик, аҳиллик бўлишини барчамиз биламиз. Уларнинг дуоси билан юртимиз обод, ҳаётимиз тинч, дастурхонимиз тўкин. Юртимизда азалдан кексаларга меҳр кўсатилиб келинган, мустақиллик шарофати туфайли уларнинг ҳурматини жойига қўйиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Истиқлол даврида йилларнинг номланишига эътибор қилсак, бу борада аввало оналар соғлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлод тарбияси ва кексаларни эъзозлаш ҳар доим устувор вазифалар сифатида белгиланганига гувоҳ бўламиз.

Президентимиз ташаббуси билан 2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши замирида ҳам инсон манфаати ётади.

Кексаларга бўлган ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, ёши улуғ инсонларни давлат ва жамият томонидан ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга оид қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши натижасида кексаларимизнинг яшаш шароити яхшиланиб, саломатлиги мустаҳкамланаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги қарори билан "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури тасдиқланди. Мазкур дастурга кўра йил давомида кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса 1941-1945-йиллардаги иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Ушбу дастур доирасида кексаларни эъзозлаш, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, моддий ёрдам кўрсатиш, кекса ёшдаги отахон ва онахонларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун шарт-шароитларни яратиш, таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, болалар, айниқса кексалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада 2-сонли туман Давлат нотариал идораси ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жойларда уч авлод учрашувлари ташкил қилиниб, "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш  ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, нотариал идорада кекса отахон ва онахонларимизга навбатсиз, бепул маслаҳатлар бериш жорий қилинган.

Кексаларни эъзозлашдек инсонпарварлик замирида улкан маъно-мазмун мужассам. Зеро фарзандлар камоли – юрт қудратини, аёлларга муносабат - маданиятимиз даражасини, кексаларга ҳурмат ва эътибор эса маънавиятимиз истиқболини белгилайди. Зотан, нуронийлари бор элга қут-барака ёғилади, эл аро тинчлик, юртда фаровонлик бўлади.

Илҳом НУРУЛЛАЕВ,
2-сонли туман Давлат нотариал идораси нотариуси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026