26.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.11.2026, 20:21
Жамият 👁 48

Орадан 38 йил ўтиб мукофотлар ўз эгасини топди

Амударё туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида фаолият юритиб келаётган афғон уруши қатнашчиси Баҳром Юлдашевга 1988–1989 йилларда тавсия этилган, бироқ ўз вақтида топширилмай қолган давлат мукофотлари орадан 38 йил ўтиб тантанали равишда топширилди.

Баҳром Абдриемович Юлдашев 1968 йилда Амударё туманида туғилган. 1985 йилда ўрта мактабни тамомлаб, Волгоград давлат педагогика институтига ўқишга кирган. Биринчи курсни якунлагач, 1986 йил баҳорида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган. Олти ойлик махсус тайёргарликдан сўнг шу йилнинг ноябрь ойида Афғонистонга юборилган.

У хизматни Қундуз шаҳрида жойлашган 149-мотоўқчи полк таркибида ўтаган. Бир ярим йиллик хизмати давомида жанговар операцияларда, ҳудудларни тозалаш ва афғон армиясига кўмаклашиш тадбирларида иштирок этган. Рус тилини пухта билган, қўмондонлик буйруқларини тезкорлик билан бажарган ва хизматдошларига ўрнак бўлган Баҳром Юлдашев 1988 йилда давлат мукофотларига тавсия этилган. Бу ҳақда унга взвод командири, катта прапоршчик Менглибаев маълум қилган. Бироқ айрим сабабларга кўра мукофотларни топшириш кечикиб кетган.

1988 йил май ойида хизматни якунлаб, ватанига қайтган Баҳром Юлдашев олий таълим муассасасидаги ўқишини давом эттирган ва 1992 йилда институтни тамомлаган. Шундан буён у Амударё туманидаги 33-сонли мактабда меҳнат қилиб келмоқда; фаолияти давомида директор ўринбосари ҳамда мактаб директори лавозимларида ишлаган.

Москва шаҳрида ташкил этилган «149-Қундуз» фонди ва унинг таъсисчиси Александр Кимнинг саъй-ҳаракатлари билан архивлардан ўз вақтида топширилмай қолган мукофотлар излаб топилиб, эгаларига етказилмоқда. Натижада Баҳром Юлдашевга тегишли бўлган СССР Олий Совети Президиумининг 1989 йил 25 июлдаги Фармони билан берилган «Жанговар хизматлари учун» медали ҳамда Афғонистон Республикаси Президентининг 1988 йил 8 августдаги Фармонига мувофиқ тақдим этилган «Жасурлиги учун» медали архивдан топилди.

Ушбу давлат мукофотлари 28 октябрь куни Бухоро шаҳрида Россия Федерацияси элчихонаси рухсати билан полк командири ўринбосари, подполковник Комиссаров томонидан Баҳром Юлдашевга тантанали равишда топширилди.

Шу муносабат билан Амударё туманидаги 33-сонли мактабда ҳам маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Тадбирда туман мудофаа ишлари бўлими раҳбарияти, афғон уруши қатнашчилари, ҳарбий хизматчилар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этди. Учрашув давомида мудофаа ишлари бўлими вакиллари ва фахрийлар ўқувчиларга тинчликнинг қадрига етиш, мустақилликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, Ватан чегараларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳарбий соҳада таълим олиш ва ҳарбий хизмат бурчини шараф билан ўташ ҳақида батафсил маълумот бердилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
3-сонли техникумда Конституция олимпиадаси ғолиблари аниқланди ▶ 3-сонли техникумда Конституция олимпиадаси ғолиблари аниқланди 25.11.2026 Кутубхона ҳафталиги ёшлар ва ҳарбийлар учрашуви билан якунланди ▶ Кутубхона ҳафталиги ёшлар ва ҳарбийлар учрашуви билан якунланди 25.11.2026 Қорақалпоғистонда ичимлик суви сифати бўйича 1614 та таҳлил ўтказилди ▶ Қорақалпоғистонда ичимлик суви сифати бўйича 1614 та таҳлил ўтказилди 25.11.2026 Халқ дeпутатлари Амударё туман Кeнгашининг 27-сeссияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ дeпутатлари Амударё туман Кeнгашининг 27-сeссияси тўғрисида ахборот 24.11.2026 36-сонли мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги ўргатилди ▶ 36-сонли мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги ўргатилди 24.11.2026 Амударёда ЎзЛиДеП туман Кенгаши конференцияси янги вазифаларни белгилади ▶ Амударёда ЎзЛиДеП туман Кенгаши конференцияси янги вазифаларни белгилади 23.11.2026 АМУДАРЁ ТУМАНИДА «ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁ ТУМАНИДА «ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 23.11.2026 Газ ва электр таъминоти Прокуратура назоратида ▶ Газ ва электр таъминоти Прокуратура назоратида 23.11.2026 «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026