28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:56
Саломатлик 👁 8,323

ГИЖЖА КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

ГИЖЖА КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

Энтеробиоз – болалар орасида кўп учрайдиган қурт касаллиги хисобланади. Энтеробиоз қўзғатувчиси острица (қил гижжа) юмалоқ чувалчангларга мансуб. Қил гижжалар ингичка ичакнинг пастки ва йўғон ичакнинг юқори қисмларида паразит ҳолда ҳаёт кечиради. Тухумдаги личинка ривожланишига кислород зарурати туфайли урғочи гижжа ичакнинг пастки  томонига силжийди ва тун пайти анал (орқа чиқарув) тешигидан ўрмалаб чиқиб, перианал (орқа чиқарув тешиги юқори  тарафи) бурмаларига 5 мингдан 17 минггача тухум қўяди. Шундан кейин ўлади. Қуртнинг одам организмида яшаш муддати бир ойдан ошмайди. Энтеробиоз бўлган бемор кўпинча орқа чиқарув тешиги атрофидаги  қичишишдан шикоят қилади. Иштаҳа сусайиши кузатилиши мумкин. Бемор бола кечга яқин безовталанади, инжиқ бўлади, узоқ вақтгача ухлолмайди  тез-тез туриб инграйди, йиғлайди, тўшакда безовта ётади. Ёши каттароқ болаларда эса бош оғриқ ва тез чарчаш кузатилади. Айрим болаларда эса эпилептиформ тутқаноқ ва ҳушдан кетиш аломатлари кузатилиши мумкин. Бундан ташқари гижжа томонидан  ичакнинг мўътадил фаолияти бузилиши, қорин оғриғи ва  ич дам бўлиши кузатилади. Қабзият  ва ич кетиши овқатни ҳазм қилаолмасликка олиб келиши мумкин. Баъзи беморларда аллергик реакциялар, заҳарланиш ва дисбактериоз аломатлари келиб чиқиши мумкин. Қил гижжаларни кечки пайтида  айириш ва жинсий органларга ўрмалаб кириши тундаги сийдик ушлай олмаслигига,  қиз болаларда эса шу органларнинг яллиғланишига (вульвовагинит) олиб келади. Қурт тухуми нажасни лаборатор усулда текширганда аниқланади.      

Энтеробиозни  даволашда доимий  аутореинвазия (ўз-ўзини зарарлантириш) қийинчилик туғдиради. Даволаш самарадорлигига эришиш учун бемор гижжа тухумларини  тушириши учун албатта яхшилаб ювиниши керак. Шу билан бирга ич кийим, кўрпа-тўшак, чойшаб ювилгандан кейин дазмолланиши шарт. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳам катта аҳамиятга эга (овқатдан олдин, кўчадан ва ҳожатхонадан келганда қўл ювиш, тирноқлар вақтида олиниши шарт.)

Энтеробиознинг олдини олишда:

-санитария қоидаларига риоя қилиш, сув ва қўлнинг нажас билан ифлосланишининг олдини олиш;

-ўғит сифатида ишлатиладиган    нажас албатта зарарсизлантирилиши;

-шахсий гигиена қоидаларига туғри риоя қилиш;

-сабзавот  ва полиз экинларини яхшилаб ювиб истеъмол қилиш;

-оқава сувларини ўз вақтида зарарсизлантириш;

-пашшаларга қарши доимий равишда кураш олиб бориш зарур.

Ана шунда биз соғлом турмуш тарзига эришамиз.

Гавҳар АБДУЛЛАЕВА,

туман ДСЭНМ паразитология бўлими мудираси.

(http://mku.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026