ХУШЁРЛИК – ДАВР ТАЛАБИ
Яқинда туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан вакиллар қатнашди.
Фуқаролар йиғинлари раислари, "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда "Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида” Қонунининг мазмун-моҳияти бўйича кенг тушунча берилди. Шунингдек, фуқароларнинг одам савдоси, миссионерлик ва бошқа хатарлар гирдобига тушиб қолишларининг олдини олиш, ноқонуний равишда чет элларга иш излаб кетиш ҳолатларига чек қўйиш бўйича тушунчалар берилди.
Йиғилиш сўнгида "Осойишта сарҳад – барчамизники” номли видеофильм намойиш қилинди.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.
(Фото - http://zakovat.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶