ОЛОВ БЕПАРВОЛИКНИ КЕЧИРМАЙДИ
Олов – тилсиз ёв, деб ота-боболаримиз бекорга айтишмаган. Ҳақиқатан кундалик ҳаётимиздаги оловга озгина бепарволигимиз улкан офатларни келтириб чиқариши мумкин.
"Тахиатош иссиқлик электр станцияси” ОАЖ дирекцияси томонидан қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан буйруқ чиқарилиб, махсус комиссия аъзолари олдига бир қатор масъулиятли вазифалар қўйилган эди.
Бунга мувофиқ иш режалар ва дастурлар ишлаб чиқилди. "Тахиатош иссиқлик электр станцияси” очиқ акциядорлик жамиятида ёнғин хавфининг олдини олиш бўйича 4-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси шахсий таркиби иштирокида станция ҳудудида жойлашган цех ва участкаларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши бўйича режали текширишлар олиб борилди.
Цех ва ишлаб чиқариш корхоналарида ёнғин хавфсизлиги бурчаклари, эслатмалар ташкил этилди. Ёнғин хавфининг олдини олиш борасида ишчи, хизматчилар билан суҳбатлар уюштирилди. Электр ва газ ускуналаридан фойдаланишда уларни ёқиб қолдирмаслик лозимлиги айтилди. Бўлинманинг ёнғин хавфсизлиги нозирлари объект радиотармоғи орқали тилсиз ёвдан сақланиш қоидаларига риоя қилиш борасида эшиттиришлар ташкил этишмоқда.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бир ойгина эмас, балки, йил давомида қатъий амал қилиш фаровонлигимиз асоси эканлигини унутмаслигимиз керак.
Жамиятимиз томонидан ёнғин хавфсизлигига оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар элимиз тинч-осудалигини, ободонлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссамиздир.
Р.ЕМБЕРГЕНОВ,
"Тахиатош ИЭС” акциядорлик жамиятининг ёнғин хавфсизлиги бўйича 4-сонли ҲЁХБ смена бошлиғи, лейтенант.
(Фото - http://www.uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶