БАҲОЛОВЧИЛАРГА ВА РИЭЛТОРЛАРГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК
Бугун мамлакатимиз аҳолисининг турмуш сифати ва даражаси ошиб бораётгани, хусусий сектор вакиллари сафи тобора кенгайиб, иқтисодий салоҳияти ортаётгани кўчмас мулк бозори жадал суръатда ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Ижтимоий иншоот ҳамда объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, янги уй-жойлар барпо этиш ишлари самарасида кўчмас мулк бозорида талаб ҳамда таклиф мутаносиблиги таъминланаяпти.
Қонунга кўра, риэлторлик фаолиятини юридик ва жисмоний шахслар амалга ошириши мумкин. Бунда жисмоний шахс бўлган риэлторга кўчмас мулк бозорида фақат ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Риэлторлик ташкилоти эса ариза бериш орқали кўчмас мулк объекти ва унга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғида воситачилик қилиш, кўчмас мулк объектлари ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари каби бир ёки бир неча турдаги хизматларни кўрсатмоқда.
Албатта, риэлторлик фаолиятини юритиш учун ихтисослаштирилган ўқув марказлари томонидан бериладиган малака сертификатига эга бўлиш лозим. Талабгор малака сертификатини олиш бўйича имтиҳонни мувафаққиятли топширса, имтиҳон ўтказилгандан сўнг, икки кун муддатда QR-код қўйилган малака сертификатини Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.
Ойбек Аҳмедов, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶