ЖОНАЖОН КОЛЛЕЖИМ
Мен Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида тикувчилик йўналиши бўйича таҳсил олдим. Уч йил мобайнида нимаики ўқиб, ўрганган бўлсам, барча-барчаси устозларимнинг тинимсиз меҳнати самарасидир.
Ҳозирги кунда бу бағри кенг даргоҳдан қанчадан-қанча қўли гул чевар қизлар етишиб чиқмоқда. Бу ерда тикиш, тўқиш машиналари бўлиб, коллеж ёшлари улардан мунтазам фойдаланишмоқда. Мен шу коллежни тамомлаган бўлсам-да, ҳамон қандайдир куч мени у томон тортаверади. Баъзи-баъзида коллежга устозларимни кўргани борсам, улар мени қувонч, меҳр ила қарши олишади. Коллеж кутубхонасидан хилма-хил бадиий китоблар ўрин олган. Ёшлар бўш вақтларини беҳуда ўтказмасдан, турли фан тўгаракларига мунтазам қатнайдилар. Энг муҳими, коллежда ўқувчи-ёшларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё.
Чинорой ЎРИНБОЕВА,
Амударё хизмат кўрсатиш ва
сервис касб-ҳунар коллежи собиқ ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶