01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 07:33
Жамият 👁 3,324

КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ

КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ

Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида давлат ва жамият ҳаётини янада демократлаштириш, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш йўлида ислоҳотлар жараёни кечмоқда.

Хусусан, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан фуқаролик жамияти институтларининг асосий бўғини ҳисобланган маҳалла институтига, ўзини ўзи бошқариш органларига берилган жиддий эътибор самарали натижаларни бермоқда. Бугунги кунда иқтисодиётнинг барча соҳаларида маҳалланинг ўрни ва роли сезиларли даражада ошиб бораяпти. Чунки, ўзини ўзи бошқариш органлари мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлай бориб, барча жараёнларда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол қатнашаётганлиги барчамизга маълум.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши томонидан ҳар йили "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Бундан ташқари, Кенгаш томонидан фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид ижобий тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган танловлар ташкил этиш ҳамда фуқаролар йиғинларига берилган ваколатларни кенг амалиётга жорий этишга қаратилган ўқув семинарлар ўтказиш бўйича ҳам муҳим қарорлар қабул қилиб келинмоқда. Хусусан, Республика мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2015 йил 31 декабрдаги 2-сонли мажлис баёнига кўра, республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида фуқаролар йиғинлари фаолиятидаги муҳим жараён ҳисобланган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг чораклик ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш ва ўтказишнинг тартиб-тамойиллари» мавзусидаги ўқув семинарини ўтказиш белгиланган эди.

Жорий йилнинг 2 март куни туманимизда шу мавзуда ўқув семинари ва намунали ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Мазкур ўқув семинарга ҳоким ўринбосарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши аъзолари, тумандаги давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, барча фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари, ОАВ вакиллари ҳамда соҳанинг фаол экспертлари таклиф этилди.

Семинарда белгиланган дастурга асосан фуқаролар йиғинларида чораклик ҳисобот йиғилишларини ўтказиш ва унда туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг фуқаролар йиғини фаолиятига оид масалалар юзасидан чораклик ҳисоботларини эшитиш тартиб-тамойилларига бағишланган маърузалари тингланди.

Маърузалар орқали семинар иштирокчиларига фуқаролар йиғинларида ҳисобот берувчи масъулларнинг ҳисобот бериш мажбурийлиги, уни тайёрлаш ва ҳисоботни эшитиш жараёнидаги ташкилий ишлар, ҳисобот йиғилишларини расмийлаштириш ҳамда уларни тегишли бошқарув идораларига юбориш, унинг натижаларини ўрганиш тартиб-қоидалари бўйича тавсиялар берилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган семинарда соҳадаги назариётчи экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ва тажрибали маҳалла фаолларининг амалий таклифлари асосида фуқаролар йиғинларида тизимли равишда ҳисобот йиғилишларини ўтказиб бориш борасида эришилган ютуқлар ҳамда камчиликлар муҳокама этилди. Келгусида ушбу тартибга тўла риоя этиш орқали эришиладиган натижалар мисоллар орқали тушунтириб ўтилди.

Шундан сўнг, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан "Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллар йиғилишига ҳисобот тақдим этиш бўйича намунали йиғилиш ўтказилди.

Мазкур намунали йиғилишда семинар иштирокчилари ҳамда "Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинидан сайланган вакиллар иштирок этишди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вакиллар олдидаги ҳисоботида фуқаролар йиғини ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган амалий тадбирлар, хусусан, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария ҳолатини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам даромадли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиш ва уларни ривожлантириш, ҳудуддаги аҳолининг, айниқса, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан  кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ҳамда ҳудуддаги деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган фаолият аниқ рақамларда акс эттирилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисоботида баён этилган тадбирлар юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ўз муносабатларини билдирдилар.

Шунингдек, вакиллар томонидан ҳудуддаги айрим муаммо ва камчиликлар бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарларига бир қатор таклиф ва тавсиялар билдириб ўтилди.

Туман ҳокимининг ҳисоботини эшитиш орқали фуқаролар туманда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган семинар ва ҳисобот йиғилишида келгусида ҳам фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи бу каби йиғилишларни тизимли равишда ўтказиб бориш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Туман ҳокимлигининг

ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026