ЁШ ҚУТҚАРУВЧИЛАР БЕЛЛАШДИЛАР
Қутқарувчи бўлишда инсондан куч, ғайрат, тезлик ва мардлик талаб этилади. Бизнинг 44-сонли ўрта мактабимизда қутқарув гуруҳи мавжуд. Яқинда улар иштирокида "Ёш қутқарувчилар” номли беллашув ўтказилди. Беллашувда 9а- ва 9б-синфлар ўқувчилари қатнашишди ва улар зилзила ёки ёнғин содир бўлганда жабрланганларга қандай тиббий ёрдам кўрсатиш, қутқарувчи қандай бўлиши лозимлигини шартлар давомида намойиш қилдилар.
Беллашув 9б-синф ўқувчиларининг ғолиб чиқиши билан ўз ниҳоясига етди ва мактабимиз тарих фани ўқитувчиси Замира опа Ражабова сўзга чиқиб, бу тадбирни ўтказишдан мақсад ўқувчиларнинг кучларини синаш, одамларга ёрдам қўлини чўзиб, қутқарувчи қандай бўлиши лозимлигини барча ўқувчиларга яна бир бор уқтириш, бу борадаги билимларининг қай даражада эканлигини билиб олиш эди, дея таъкидлади.
Ўқувчилар энди ёнғин содир бўлган пайтда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ва қутқарувчи бўлиш учун аввало спорт билан шуғулланиш кераклигини ҳам билиб олишди.
Мафтуна КЕНЖАБОЕВА,
44-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶