28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:56
Спорт 👁 531

МИЛЛИЙ КУРАШ БЎЙИЧА "ҒАЙРАТЛИ КЕКСАЛАР" МУСОБАҚАСИДА ҒАЙРАТЛИ-ШИЖОАТЛИ НУРОНИЙЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

МИЛЛИЙ КУРАШ БЎЙИЧА "ҒАЙРАТЛИ КЕКСАЛАР" МУСОБАҚАСИДА ҒАЙРАТЛИ-ШИЖОАТЛИ НУРОНИЙЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

Президентимиз томонидан 2024 йил 25 ноябрда қабул қилинган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарор ижросини таъминлаш, кекса авлод вакилларининг билим ва тажрибаларидан фойдаланган ҳолда оилаларни камбағалликдан чиқариш тизимини жорий этиш ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш жараёнига фаол нуронийларни жалб этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш ва маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилаётган пиёда юриш маданиятини шакллантириш тадбирлари, нуронийлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилаётгани кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, саломатликларини мустаҳкамлаш имконини бермоқда.

Мазкур Қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 14 август санасида “Нуроний” жамғармасининг Амударё туман бўлими томонидан “Ғайратли кексалар” шиори остида спортнинг миллий кураш тури бўйича соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган мусобақалар ўтказилди.

Кекса ёшдаги кишиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, саломатликларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, уларнинг ҳамиша ҳаракатчан, ўзига эътиборли бўлишларини кундалик ҳаёт тарзига айлантиришларига ёрдам бериш мақсадида ташкиллаштирилган спорт мусобақаларида икки хил ёш тоифасидаги нуронийлар иштирок этишиб, ўзларининг нечоғли ғайратли-шижоатли эканликларини амалда намоён қилдилар.

Амударё туманининг барча овул ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи ушбу мусобақада иштирок этиш истагини билдирган спортсевар ва ғайратли-шижоатли нуронийлар мусобақани ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича Низом талаблари билан таништирилди. Шундан сўнг барча овул ва маҳаллалардан 80 килограмгача ва 80 килограмдан юқори вазн тоифасидаги ғайратли нуронийлар саралаб олинди.

Мусобақа қизиқарли таассуротларга бой, дўстона ва самимий вазиятда ўтказилди. Ғолибларни аниқлашда тажрибали спорт тренерлари жалб этилиб, ҳар бир иштирокчининг миллий кураш спорти қоидаларига қай тарзда амал қилиши, курашиш услуби шаффофлик асосида баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, 80 килограмгача бўлган вазн тоифасида Тўлқин овуллик энг ғайратли-шижоатли нуроний Кўклан Раҳимов 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин жўшқин кайфиятли ва ғайратли нуроний Алишер Юлдашевга насиб этди. Ушбу вазн тоифасида Бойовул маҳалласи полвони, ғайратли-шижоатли нуроний Бахтиёр Эшимбетов 3-ўрин соҳиби бўлди.

Энг қизиқарли ва ҳаяжонли дақиқаларга бой тарзда ўтган 80 килограмдан юқори вазн тоифасидаги нуронийлар беллашувида Хизр эли маҳалласининг ғайратли-шижоатли нуроний полвони Қурбонбой Жуманиёзов 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, ўзига хос кураш тушиш услубини намойиш этган Хитой овулидан келган ғайратли-шижоатли нуроний Норбой Урозов мусобақа шоҳсупасининг иккинчи поғонасидан жой олди. Ўрта қалъалик ғайратли-шижоатли нуроний полвон Давлатбой Эшниёзовга эса 3-ўрин насиб этди.

Мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган нуронийлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўз навбатида мусобақа иштирокчилари мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашга қаратилган ғамхўрликдан миннатдор эканликларини изҳор этишиб, мусобақа ташкилотчиларига бундан кейин ҳам доимий равишда мана шундай спорт тадбирларини ўтказиб туриш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026