01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 10:40
Жамият 👁 2,368

9 май тонги ўйлари

9 май тонги ўйлари

Ҳур, озод Ватанда қанча яйрасак

Дилдан шукроналар айтишиб такрор.

Бугунги ҳаётга пойдевор қўйган,

Ота, боболарга ташаккур минг бор.

 

Яшасалар ҳамки дилларда мангу,

Ёд этиб турсак ҳам уларни ҳар дам.

Бугун бизлар учун алоҳида кун,

Руҳларин шод этмоқ учун бўлиб жам.

 

Қирғинбарот қилган башарни даҳшат,

Етмиш бир йил олдин топса-да якун.

Инсонлар қалбига етган жароҳат,

Азоб берар ҳамон, ҳаттоки бугун.

 

Аввал эса суриб зафар нашъасин,

Олдда муаммолар бўлса-да ҳали,

Қайтганлар дийдори ювиб ҳаммасин,

Кўп айро кўнгиллар топди тасалли.

 

Тўлдирган  эдилар бизни ғурурга,

Улуғ жангда зафар қучишиб қайтиб.

Худди улар билан бўлгандай бирга,

Юрдик ғалабанинг қўшиғин айтиб.

 

Мудҳиш фашизмнинг томирин қирқиб,

Пойдевор қўйганлар дунё эркига.

Вайрон мамлакатни обод этиш ҳам,

Тушган эди яна улар чекига.

 

Кўксида қўрғошин бўлаги билан,

Яна ким одимлаб қўлтиқтаёқда.

Ишлагани боис қисқа муддатда,

Вайрона мамлакат турди оёққа.

 

Бир ғишт қўйса бири янги бинога,

Битта кетмон урса кечаги аскар.

Яна бир ғишт – шаҳид дўстим учун деб,

Меҳнат қилдилар то тонгдан тун қадар.

 

Дўстлик-биродарлик воситасида

Бизларга яратиб турмуш осуда.

Ҳаётга ташрифнинг мақсадин оқлаб,

Кўп инсон ётибди мангу уйқуда.

 

Олдин имконият берувчи фурсат,

Умрга чегара қўяр бешафқат.

Ўтганлар руҳини шод этибгина,

Инсонийлик қарзин узармиз фақат.

 

Ҳаёт бўлганлари ҳурматда доим,

Уларни қўярмиз давра тўрида.

Чунки ҳар лаҳзани ғанимат билиб

Лозим эъзозламоқ имкон борида.

 

Лекин, эсиз, сиғмас ўтмиш "айпад”га,

Интернетга буткул жойлашмас тарих.

Аждодлар ибратин кўрсатмоқ учун,

Авлодларга керак неча муаррих.

 

Чунки урушларнинг солган кулфатин,

Билмаган ё билиб унутган каслар.

Турли низоларни яна янгидан,

Бошлаш ниятидан қайтган эмаслар.

 

Долғали дунёда кечаркан ҳаёт,

Бундай синовлар кўп ўтар орадан.

Бизга сезгир нигоҳ, ўткир онг лозим,

Ажратиб олиш-чун оқни қорадан.

 

Боболар минг хавфдан асрашиб омон,

Бизларга қолдирган азиз Ватанни.

Асрамоқ кўзимиз қорачиғидай,

Бурчимиз, бағишлаб жон ила танни.

Аҳмад НАФАСОВ.

(Фото - http://umid.zn.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026