01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 10:40
Жамият 👁 2,756

ЖАСУР ЖАНГЧИ ХОТИРАЛАРИ

ЖАСУР ЖАНГЧИ ХОТИРАЛАРИ

Яқинда Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, "Қипчоқ” овули марказида истиқомат қилувчи, айни кунда тўқсон иккинчи баҳорни қаршилаётган табаррук инсон Ўтамурод бобо Бозорбоев хонадонида бўлиб, у билан самимий суҳбатлашдик. Бу оддий, камтар, очиқкўнгил, инсон билан суҳбатлашишнинг гашти ва завқи бошқача.

У уруш воқеалари ҳақида ҳикоя қиларкан, жумладан шуларни айтди.

- Мен 1943 йил мартда Қипчоқ туман ҳарбий комиссариатидан ўз тенгқурларим билан бирга жангга отландим. Дастлаб Хивада уч ойлик ҳарбий-тактик машғулотларни адо этдик. Бу ерга Қорақалпоғистон бўйича йигитлар тўпланган эди. Ўша пайтда мен ўн тўққиз ёшда эдим. Бизлар дарё пароходига ва унга тиркалган баржаларга миниб, Мўйноққа етиб келдик. У ерда денгиз кемасига чиқиб, катта Аралск портида тушдик. У ердан бир эшелон бўлиб поездда йўлга чиқдик ва Челябинск вилоятидаги Чубаркул станциясига етиб бордик. У ердан бизларни 1-Украина фронти томон жўнатишди. Харьков шаҳри томон йўл олдик. Бу пайтда Харьков душмандан эндигина озод қилиниб тозаланган экан. Қолган-қутган душманга сездирмаслик учун туни билан яёв йўл юриб, у ерга етиб бордик. Эртасига Днепр дарёсидан кечиб ўтиш учун бир неча юзлаб қарағай дарахтларини кесиб ундан катта-катта соллар ясадик ва бу солларга ҳарбий техникаларни юклаб, дарёдан омон-эсон ўтиб олдик. Негаки, илгари дарёга қурилган катта кўприк душман томонидан бузиб ташланган экан. Дарё бўйида жойлашган Днепропетровск шаҳри яқинидаги бир қишлоқда душманнинг қолдиқ кучлари билан юзма-юз келишимизга сал қолди. Дарҳол мудофаа учун окоплар қазидик. Шу пайт душман танклари биз томонга ўқ ёғдириб кела бошлади. Биз уларга етарли қаршилик  кўрсата олмадик. Чунки бизда танкка қарши отадиган қуролларимиз йўқ эди. Танклар устимизга етиб келганда бизлар окопда ётиб олдик. Танклар эса окопларни роса эзғилаб, айланиб-айланиб кетди. Менинг ёнимдаги 13 нафар жангчиларнинг  10 нафари окоп тубида қолиб кетди. Бир амаллаб тупроқ остидан ер юзасига чиқиб олдим. Қолган 2 нафар жангчиларнинг тупроқ тагидан чиқишига ёрдам бердим. Кейин олдимиздаги қишлоққа  етиб борганимизда учта немис бомбардимончи самолётлари бизларни аёвсиз кетма-кет бомбалай кетди. Бу даҳшатли бомбалардан еру осмон бир бўлиб қолди. Бир пайт қарасам, ёнимга тушган бомба тупроғи  тагида кўмилиб қолибман. Бир қуролдош жангчи дўстим мени зўрга тупроқ остидан ковлаб олибди. Мен контузия бўлган эканман. Бу 1943 йил охирларида юз берган эди. Янги 1944 йилни Саратов госпиталида кутиб олиб, май ойигача даволандим...

Шундай оғир дамларни бошидан кечирган  Ўтамурод бобо  уруш тугагач она юртига қайтиб келиб, оилали бўлди ва бахтли ҳаёт кечирди.

- Ҳозирги кунда 25 невара ва 30 эваралар  даврасида бахтли ҳаёт кечирмоқдаман. Менинг ягона тилагим энди ҳеч қачон ер юзида уруш бўлмасин! Ҳар куни, ҳар соатда ва ҳамиша тинчлик қадрига етайлик. Бугунги ободлик ва фаровонлик тинчлик туфайлидир, - дейди табаррук инсон Ўтамурод бобо Бозорбоев дуога қўл очаркан.

Ҳа, тинчлик – олий қадрият. Унинг қадрига етишни барчамизга муяссар қилсин!

 

Қобул ШОМУРОДОВ.

Суратда: Ў.Бозорбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026