01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 10:39
Жамият 👁 2,865

ЭЛИМ ДЕБ ЭВРИЛГАН ЖОН

ЭЛИМ  ДЕБ  ЭВРИЛГАН  ЖОН

Аёлнинг жони қирқта бўлади, деган гап бор халқимизда. Менинг  назаримда халқимиз бошидан кечган оғир йилларда элда рўшнолик бўлсин, деб ҳаловат билмай эркаклар билан баравар эл ташвишини елкалаган аёллар учун бу таъриф оздек. Уларнинг бошидан ўтказган машаққатларини, оғир меҳнатларини тўла таърифлаш ҳам мушкул.

Дўрманлик илк ўқитувчилардан бири, Иккинчи жаҳон урушининг захматли йилларида ҳам мактабда ўқиб, ҳам пахтачилик бригадасида табельчи бўлиб ишлаган, болаликнинг завқли ўйин лаҳзаларини тирикчилик ташвишига алмашган ва бир умр элдошларини, уларнинг фарзандларини илму маърифатли қилишдек эзгу ният билан яшаб ўтган Тожигул Юсупова ана шундай мўътабар аёлларнинг бири эди.

У 1926 йилда туғилди. Собиқ Лермонтов номли (ҳозирги 20-сонли) мактабнинг 6-синфида ўқиб юрган беғам, беташвиш кунларида Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Овулнинг ишга яроқли эркаклари Ватан ҳимоясига отланди ва деҳқончилик, пахтачиликнинг, оиланинг бутун ташвишлари аёллар зиммасига тушди. Ҳали мактаб ўқувчиси бўлган Тожигулни зеҳнли, хат-саводли бўлгани учун бригадага табельчи қилиб қўйишди. 7-синфда ўқиб юрган кезларида эса ўқитувчилар етишмаганлиги учун Манғитдаги ўқитувчилар тайёрлаш қисқа курсига юборишди ва уни тугатгач, ўзи ўқиган мактабга ўқитувчи қилиб тайинлашди. Кейинчалик Хивадаги педагогика билим юртида ўқиб, ўз билим ва малакасини оширди. Қиличбойнинг илк аёл муаллималаридан бири бўлган Тожигул Юсупова элдошлари, уларнинг фарзандларини илму маърифатли қилиш учун ҳаловат билмай меҳнат қилди. Кундузлари овул болаларига бошланғич синфларда дарс берса, кечалари кечки саводсизликни тугатиш курсларида катталарга сабоқ берди. У ёруғ кунлар калити илмда эканлигини ҳаммага тушунтиришга, элни саводли қилишга интилди.

Уруш тугагач, ўзи каби мураббий Раҳимбой Отажонов билан турмуш қуриб, 10 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди,  оила, фарзанд, мактаб, касби ташвишларини баравар адо этди.

Бугунги кунда Қиличбой элида Тожигул Юсуповадан сабоқ олиб, ҳаётда ўрнимни топдим, дейдиганларнинг сони кўп. Уч нафар ўғли ота-она касбини тутишди. Қолганлари ҳам турли касб-ҳунарнинг эгалари, элда эъзозли инсонлар бўлиб етишдилар.

Тожигул Юсупова 1994 йил 6 майда Юртбошимиз Фармонига кўра, "Шуҳрат” медали билан, 1995 йилда "1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги” юбилей медали билан тақдирланган, давлатимизнинг бу эътиборидан, эътирофидан ўзида йўқ севинган эди. Умрининг фароғатли дамларига тинимсиз шукроналар айтиб ўтирган онахон 2009 йилда вафот этди.

Шундан бери орадан йиллар  ўтаяпти. Матонатли ва фидойи аёл – тилидан шукрона тушмаган, нолишни билмай ўтган Тожигул Юсупованинг ҳаёт йўли барчага ўрнак бўлгулик эканлигига иқрор бўламан. Шу боисданда мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланаётган ушбу дамларда онахон ҳақида ёзишни ўзимнинг бурчим, деб билдим.

Ойгул РАЖАБОВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026