28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:28
Фан ва таълим 👁 770

ФИДОЙИ МУАЛЛИМА ВА ЭЛИМ, ЮРТИМ ДЕГАН ТАДБИРКОР

ФИДОЙИ МУАЛЛИМА ВА ЭЛИМ, ЮРТИМ ДЕГАН ТАДБИРКОР

Ҳаётда яхши инсон ва яхши мутахассис бўлиш учун эл-юрт манфаати йўлида ўзни сафарбар этиш, халққа манзур ишлар қилиш, ўз атрофингдагиларнинг қалбларига хотиржамлик бахш этиб яшаш керакки, токи эл-у юртинг сендан рози бўлсин. Элни рози қилиб, кўпнинг дуоларини олиб яшаш эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Агар таъбир жоиз бўлса, Чойкўл овулида истиқомат қилувчи Муяссархон Маткаримова ўзининг фидойилиги билан эл-юртга чин дилдан қайишиб, кўплаб инсонларнинг ҳурмат ва эътирофига сазовор бўлган, пировардида  эл дуосини олиб яшаётган инсонлардан.

Асли касби тил ва адабиёт ўқитувчиси бўлган Муяссархон Маткаримова 22 йиллик педагогик тажрибага эга. Табиатан болажон, янгиликка интилувчан бўлган Муяссархон ўзининг асосий касбий фаолиятидан ажралмаган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланишга қарор қилди. Чойкўл овулининг “Чоқча” аҳоли пунктидаги қаровсизликдан хароба ҳолатга келиб қолган, бир вақтлар болалар боғчаси, кейинчалик қишлоқ шифокорлик пункти вазифаларини ўтаган бинонинг 2020 йилда ким ошди савдосига қўйилаётганини эшитиб, ўзини синаб кўрмоқчи бўлди. Омади келиб, бинони кимошди савдосида ютиб олган Муяссархон бинонинг ҳақиқий ҳолати билан танишгач, ҳатто: “бекор олдиммикан?” – дея иккиланиб ҳам юрди. Унга қайнотаси Янгибой ота Ўрозалиев ва умр йўлдоши Мақсуджон яқин масалаҳатгўй ҳамда кўмакчи бўлишди. Мақсуджон тадбиркор эмасми, бино таъмири учун 1 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратди. Жорий реконструкциядан сўнг “чиройи” очилиб қолган бинони қувона-қувона жиҳозлади. Замонавий диван-каравотлар, юмшоқ мебеллар тўпламлари, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ўйинчоқлар олиб келиб, бинонинг ичкариси ва ҳовлисини эртак қаҳрамонларининг расмлари, ҳайкалчалар билан безатди. 2022 йилда 50 ўринга мўлжалланган “Ширинтой” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Ниҳоятда кўримсиз ҳолга келиб қолган бинода “Ширинтой” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш истагида икки йилдан ортиқ вақт елиб-югурган Муяссар Маткаримованинг уддабуронлигидан, “чоқча”лик ёш оилалар учун яратиб берган шароитидан, нодавлат МТТдаги намунали таълим-тарбия муҳитидан элдошлари бугун мамнун.

Эътиборлиси шундаки, мазкур нодавлат МТТ ташкил этилиши билан чойкўлллик 8 нафар аёл-қизларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланди. Фарзандини МТТга бериш учун ойлаб навбат кутадиган ёш оналар учун қулайлик яратилди, болажонлари шундоқ ўзлари яшаб турган маҳалланинг ўзида, кўзлари олдида таълим-тарбия олиш имконига эга бўлдилар.

Қолаверса, оналар ўз фарзандларининг ҳар томонлама қулай шарт-шароитларга эга муассасада тарбияланишларини хоҳлашади. “Ширинтой” нодавлат МТТда ана шундай қулай маънавий-маърифий муҳит яратилган. Фарзандларини мазкур муассасага бериш истагида бўлган оналар сафи кун сайин ошиб бораётганини ҳисобга олган Муяссархон шартнома асосида болаларни муассасага хавфсиз олиб келиш ва олиб кетиш бўйича хизматни ҳам йўлга қўйди. Эндиликда иккита “Дамас” русумли атомошинада овулнинг олис маҳаллаларидаги ёш оналарнинг хотиржам ишлашлари учун болажонлар МТТга ҳар куни ўз вақтида олиб келинади ва кечқурун уларни ота оналарига беминнат олиб-бориб топширишади.

Муяссархоннинг режалари кўп. Келажакда нодавлат МТТда ясли гуруҳини ҳам очиш ниятида. Бундан ташқари, болажонлар учун инглиз, рус тили, спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш орқали мактабгача тайёрлов гуруҳида тарбияланаётган болажонларнинг тил ўрганиш ва жисмоний чиниқиш кўникмаларини ривожлантириш, мактабгача таълим гуруҳини ташкил этиб, альфавитни ва карра жадвалини ўзлаштирган болажонларни тарбиялаш орзусини рўёбга чиқариш учун фидойилик билан меҳнат қилмоқда.

- Мақсадим, ҳар томонлама етук ва билимга интилувчан болажонларни тарбиялаш орқали мамлакатимиз таълим-тарбия соҳасига ўз ҳиссамни қўшиш – дейди Муяссархон Маткаримова.

Биз эса тиниб-тинчимас фидойи ўқитувчи, эл-юрт фаровонлиги, оилалар хотиржамлигини таъминлаш йўлида беминнат хизмат қилаётган тадбиркор Муяссархон Маткаримовага толмас куч-қувват, ишларига муваффақият тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026