ТАБИАТ – ОНАМИЗ
Ҳаётни ёрқин нурларга белагувчи мусаввир – бу она табиатдир. Табиатнинг кўркамлигини сақлаш ва авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Чунки атрофимизни ўраб турган она табиат туфайлигина биз бугунги кундаги ютуқларга эришиб турибмиз. Она заминга берилган озгина меҳр эвазига қорнимиз тўқ, эгнимиз бут. Лекин баъзи бефарқ кимсалар беғубор, шарқироқ сой-у анҳорларимизга ахлат ташлаб булғашади. Бу иши билан фақатгина ўзининг ҳаётини эмас, балки бутун халқнинг ҳалол насибасини камайтириб, соғлигини емираётганларини ўйлаб ҳам кўришмайди. Ахир табиат шундай ифлосланишда давом этса, бир кунмас бир кун инсониятдан қасос олмайдими? Ҳамма нарсанинг ҳам якуни бор. Ота-боболаримиз айтганидек, ҳар ишнинг ҳам жавоби бор. Шу боис кексалар бир терак кесиб, унинг ўрнига ўнта терак экиш даркор, дейишади. Она табиатимизни қанчалик тоза сақласак, уни бойитсак, ўзимиз ҳам шунчалик бой ва соғлом бўламиз.
Гўзал ОТАЖОНОВА.
(Фото - http://slayd.arxiv.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶