ЁШ ТЕННИСЧИЛАР БЕЛЛАШДИЛАР
1-2 июнь кунлари Амударё академик лицейининг теннис кортида "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2001, 2002, 2003, 2004 йилларда туғилган ҳамда ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ва қиз болалар ўртасида спортнинг теннис тури бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Отажон Ҳамроев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жисмонан ва маънан соғлом авлодни тарбиялаш, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шароит яратишга қаратилаётган доимий эътибор бугун жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол ёшларимиз сафи кун сайин ошишига замин яратаётганини таъкидладилар.
Ўзбекистон теннис федерацияси қоидаларига мувофиқ якка тартибда, олимпия усулида ўтказилган ушбу мусобақада Нукус шаҳри ва Нукус тумани ҳамда Кегайли, Тўрткўл, Амударё туманларидан 80 нафардан зиёд спортчи болалар иштирок этишди.
Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ҳамда туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶