01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 13:31
Жамият 👁 2,952

ДИНИЙ БАFРИКЕНГЛИК – ТИНЧЛИК ОМИЛИ

ДИНИЙ  БАFРИКЕНГЛИК  – ТИНЧЛИК  ОМИЛИ

Мустақиллик ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишларидаги каби миллатлараро муносабатлар ва динлараро тотувлик соҳаларида ҳам туб ўзгаришлар ясади. Мамлакатимиз ҳудудида жуда қадим замонлардан турли миллатларга мансуб халқлар қўни-қўшничилик, қуда-андачилик, дўст-у биродарлик асосида тинч-тотув ва ўзаро ҳамкорликда яшаб келганлар. Мозийга назар солсак, Ўзбекистон ҳудудида миллийлик ва миллатчилик негизида ҳеч қачон можаролар бўлмаган. Бу халқимизнинг ўзига хос хусусияти ва бағрикенглигининг ёрқин ифодасидир.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида бошланган изчил ислоҳотлар ҳамон давом этмоқда ва ўз самарасини бермоқда. Бунинг самараси ўлароқ жонажон юртимизда 136 миллат ва элат ўзаро тотув яшаётганлиги, миллат ва элатларнинг кўплиги каби динларнинг сони кўп эсада, уларнинг орасида ўзаро бағрикенглик мавжудлигини мисол қилиб келтириб ўтишимиз мумкин.

Мамлакатимиз мозийдан меҳмондўст ва бағрикенг давлат бўлиб тарихдан ўрин олган. Зеро, Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудида 1897 йилда 70 та миллат ва элат вакиллари яшаган бўлса, ҳозирги кунда эса 136 та миллат ва элат вакиллари тинч ва осойишта, тенг ҳуқуқли истиқомат қилишмоқда. Албатта, бу жараён ўз-ўзидан, тасодифан юзага келмайди, балки, у демократик жамият қуриш йўлидан бораётган давлатнинг адолатли, миллий ва диний сиёсати ҳосиласидир.

Давлатимизда мавжуд диний бағрикенглик борасида фикр юритадиган бўлсак, мустақиллик йилларидан илгари ҳам мамлакатимизда турли дин вакиллари фаолият олиб борганлар. Хусусан, Соҳибқирон бобомиз Амир Темур бошқа дин вакилларига нисбатан ҳушмуомала ва ҳамфикр бўлганлар. Маълумотларга кўра, бир куни Соҳибқирон бобомиз дин вакилларини ўз саройига жам қилиб, уларга зиёфат уюштиргани ва улар билан ўзаро яхши муомалада бўлгани ҳамда бир дастурхон атрофида ўтирганлиги маълум. Зеро, Аллоҳ таоло ҳам бу борада ўзининг Каломи Шарифида: "Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли Китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир”, - дея марҳамат қилиб, ўзаро иноқликда тўсиқ йўқлигига ишора берилган бўлса не ажаб.

Халқимизга хос бағрикенглик тамойили ҳар бир миллат ёки давлатнинг ўз урф-одати, маросими бўлишини тан олишни, бошқа анъаналарга тоқатли бўлишни тақозо этади. Кўпчилик ўзбеклар вафот этган одам  қабри устида ароқ ичиш ёки жасадни куйдириш каби одатларни тушуна олмайди. Айни пайтда миллатимизда ўзгалар одатини ўзгартириш нияти ҳам йўқ. Асосий масала, бировларга малол келмасдан яшаш билан бирга, бошқаларнинг ҳам биз муқаддас санаган қадриятларга тажовуз қилишига йўл қўймасликдир.

Кейинги вақтларда миссионерлик ва прозелитизм (бир диндан бошқа динга оғдириш) зимдан кучайтирилмоқда, анъанавий тарзда ислом динига эътиқод қилиб келган ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ миллатига мансуб кишиларни христиан, баҳоий, кришнаизм каби  динларга даъват қилиш ҳоллари кучаймоқда. Маънавиятга эътиборсиз айрим кимсалар бу хавф-хатарнинг асл моҳиятини ва таҳдидини англаб етмаяптилар. Миллатни бўлиб ташлаш, унга ҳукмронлигини ўтказиш, унинг динини, имонини бўлиб ташлашдан бошланади.

Президентимиз Ислом Каримов огоҳлантирганидек, "миллатни бўлиб ташлашга хизмат қиладиган ҳар қандай ғоя – бузғунчи ғоядир”. Бағрикенгликнинг мезони битта – бу миллий манфаат.

Биз ҳамиша мамлакатимиз осмони мусаффо, тинч, фаровон, халқимиз осойишта ва аҳил бўлишини, шундайин одилона сиёсат олиб бораётган Юртбошимизнинг бошлари омон бўлишини Аллоҳдан такрор ва такрор сўраб қоламиз!

 

Шукруллоҳ АБДУРАҲМОНОВ,

Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний

номидаги ўрта махсус ислом билим юрти талабаси.

(Фото - http://huquqburch.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026