01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 15:16
Жамият 👁 4,050

Бахт саройингизни қуришда асқотади

Бахт саройингизни қуришда асқотади

"Азиз келинчак!

Сиз кичкина қизалоқ эканлигингиздаёқ келин бўлишни орзу қилгансиз. Дугоналарингиз билан "келин-келин” ўйинларингиз бўларди. Дастлабки "келин салом”ингизни эслай ҳам олмайсиз. Эҳтимол, икки ёшингизда онангизнинг ҳарир рўмолини олиб "келин салом” қилиб, катталарнинг олқишини эшитгансиз, бундан қувониб, қайта-қайта салом қилавергансиз. Ўшанда "Бахтли келин бўлгин”, деб дуо қилишган...”

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг "Келинлар дафтарига” деб номланган рисоласи болаликнинг беғубор хотираларини ёдга солувчи мана шу жумлалар билан бошланади. Дарҳақиқат, қиз бола борки, келин бўлишни не-не орзу ҳаваслар ила, суюкли қайнонасига келин эмас, балки қизларча яқин бўлишни, саодатли "Бахт саройи”ни қуришни орзу қилади. Аммо мана шу саройни қуриш, тўғрироғи, бахтли ва мустаҳкам оилани барпо этиш учун бу каби ширин орзуларнинг ўзи камлик қилмасмикин?

Оила қураётган ёш келин-куёвлар қандай фазилатларни ўзларида мужассамлаштириши керагу, қандай иллатлардан воз кечиши керак? Таниқли ёзувчимизнинг мана шундай тарбиявий аҳамиятга эга бўлган  "Келинлар дафтарига” деб номланган китоби айнан мана шу саволларга жавоб бера олади.

Маънавий-маърифий, ахлоқий мавзудаги бу рисола қирқта суҳбатдан иборат. Унда ҳаёт тажрибаси йўқ келин ва куёв бахт саройини қуришда нималарга аҳамият бериши зарурлиги ҳақида батафсил сўз юритилган.

Бу рисолада "Оила ҳаловати – жамият ҳаловати”, "Никоҳ”, "Иффат ва ҳаё”, "Вақт қадри” каби бир қанча долзарб мавзуларда сўз боради. Ушбу рисолани ўқиб туриб мен ҳам оила ва мустақил ҳаёт ҳақидаги тасаввурларимни бойитдим. Ҳамда бундаги пурмаъно фикрлар, нафақат келинлар учун, балки қизлар учун ҳам ўта муҳим эканлигини англадим.

Доно халқимизда: "Қиз бола бешикка тушди, сепи сандиққа” деган мақол бор.

Ҳа, қиз бола  туғилибдики, онаси унга атаб турли хил сеп-у сарполар йиғишни бошлайди. То, қиз бола вояга етгунча бу сандиқни яхши ниятлар ила бойитиб боради.

Онажонларимиз, бувижонларимиз шунинг баробарида биз қизларнинг дил сандиғимизни ҳам бойитиб, оиланинг  нақадар муқаддас эканлигини онгимизга сингдириб борадилар. Биз эса бу ўгитларга қулоқ тутган ҳолда мустақил ҳаётга қадам қўямиз.

"Ҳеч ким ўз-ўзидан "ёмон келин” ёки "ёмон қайнона” бўлиб қолмайди, бу борада уларнинг уқувсизлиги, ҳаёт тажрибаларининг  етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин”, дейди ёзувчимиз.

Азиз келинчак! Азиз дугоналар!

Мен сизларга мана шу "Келинлар дафтарига” деб номланган рисолани ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан. Сабаби бу китоб пешонамизга суриб ўқишга арзийди.

Ажаб эмас, бу китоб ўша бахт саройини қуришимизга сабаб бўлса.

Азиза МАДРАҲИМОВА.

(Фото - http://glotr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026