01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 16:54
Адабиёт 👁 3,066

ИСТИҚЛОЛ МАДҲИ

ИСТИҚЛОЛ МАДҲИ

Истиқлол нуридан диллар мунаввар,

Чаман ифоридан кўнгил муаттар.

Бугун бундай дориломон замонга,

Ҳуррият туфайли бўлдик муяссар.

 

Нақарот:

Гўзал ва бетакрор, муқаддас Ватан,

Жоним фидо сенга, бутун жисму тан!

Булбуллар мадҳ этган гўзал бўстоним,

Жаҳонда ягона Ўзбекистоним!

 

Шод яшар қўйнингда турли миллатлар,

Бол каби боғингда унган неъматлар.

Дастуриламалдир ўғил-қизингга,

Улуғ алломалар айтган ҳикматлар.

 

Нақарот

Бутун халқ бирлашиб кўрсатиб ғайрат,

Ютуқлар кўнгилга сурур солган пайт.

Яйраб-яшнаётган бу улуғ ўлкам,

Бутун дунё узра кўрсатур ҳайбат.

 

Нақарот

Дилдаги ғурурнинг бўлиб таъсири,

Чизилар бу буюк юртнинг тасвири.

Халқимизни олға ундайди доим,

Доно Юртбошининг ҳар бир тадбири.

Аҳмад НАФАСОВ.

ЯХШИ ДАВРОНДА

Ватан, васфинг қилай достон,

Жарангласин ер-у осмон.

Кўнгил тўлгунча соз айлай,

Дилимда бор эди армон.

 

Нақорат:

Ватан, сенсан турар жойим,

Яшил боғим оқар сойим.

Жўшқин Аму, Сир дарёим,

Мени шодмон этар доим.

 

Хазинанг тоғ-у тошингда,

Насибанг об-у ошингда.

Эл-у юрт обод, фаровон,

Чорак асрлик ёшингда.

Нақорат

Ёқимли, ёрқин ҳуснинг бор,

Қанча  атоқли дўстинг бор.

Тотувсан тинч ҳаёт бирла,

Тасаддуқ жон сенга минг бор!

 

Истиқлолга бўлиб ҳамдам,

Ватанда бахт топиб мен ҳам.

Яшарман яхши давронда,

Этиб кўнглимни шод, ҳуррам.

 

Қанот боғлаб қувонч қучган,

Булут ошиб, баланд учган.

Бугун кучли, жасур қушман,

Аму - Жайхун сувин ичган!

Жумабой ҲИДОЯТОВ.

АМУДАРЁМ

Аму соҳилида улғайиб ўсдим,

Қулочимни кериб тўлқинлар тўсдим.

Соҳилига чиқиб, қумларни кездим,

Севимли масканим, жон Амударём!

 

Дунёга танилдинг истиқлол сабаб,

"Амударё асали” номли бол сабаб.

Ҳар ишда эришган истиқбол сабаб,

Хирмонларинг тўла дон, Амударём!

 

Сенинг таърифингга топа олмай сўз,

Оқ қоғоз юзида бугун толмай кўз.

Ҳамма режаларинг бўлиб қолгай юз,

Пахта-ю ғаллага кон Амударём!

 

Бу йилги хирмонлар тўлибди донга,

Бозорингда бисёр – не керак жонга.

Муҳайё не лозим бўлса инсонга,

Расталаринг тўла нон, Амударём!

 

Айни йигит ёши – муборак ёшинг,

Не бир азобларга етиб бардошинг,

Қаторда кам бўлма, мағрур тут бошинг

Абад насиб этгай шон, Амударём!

Фарҳод АВЕЗОВ, "Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

она диёрим

Ҳаёлдан кетмайди кеча-ю кундуз,

Қаерда бўлса-да, соғинч-хуморим.

Мен учун дунёда ягона, ёлғиз,

Сен ўзинг фахримсан, ҳам ифтихорим,

Гўзал Ўзбекистон – она диёрим.

Элларнинг ичида эрур сараси,

Бепоён ерлари, тоғ-у дараси.

Ўзингсан гавҳарим – кўзим қораси,

Бўйнимга маржоним, тилла туморим,

Гўзал Ўзбекистон – она диёрим.

Санъатига бугун тан берди жаҳон,

Довруғини кўриб қолди лол-ҳайрон.

Ўғил-қизи бари ботир, пахлавон,

Шу сабаб дилимда йўқдир-ғуборим,

Гўзал Ўзбекистон – она диёрим.

Ўзбек элим доим ўзига бекдир,

Ўзгалардан асло, ҳеч ками йўқдир.

Бугун ҳаётидан кўнгиллар тўқдир,

Қанча фидо қилсам арзийди борим,

Гўзал Ўзбекистон – она диёрим.

Мустақиллик – улуғ фаровон ҳаёт,

Мустақиллик билан эл-у юрт обод.

Мустақиллик бўлсин мудом барҳаёт,

Шомурод, абадий бўлсин шиорим –

Гўзал Ўзбекистон – она диёрим,

Шомурод ХЎЖАНОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026