12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Жамият 👁 309

ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ТУМАНИМИЗ ҲУДУДИ ОБОДОНЛАШТИРИЛИБ, БАЙРАМОНА БЕЗАТИЛМОҚДА

ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ТУМАНИМИЗ ҲУДУДИ ОБОДОНЛАШТИРИЛИБ, БАЙРАМОНА БЕЗАТИЛМОҚДА

Ободлик, саранжом-саришталик билан элимиз янада файзли, кўркам бўлади. Амударё туманида ҳам халқимизнинг асрий анъаналаридан ҳисобланган байрам ва шодиёналар олдидан ҳашар ва ободонлаштириш ишларини ўтказиш анъанага айланган.

Туманимизда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари тизимли тартибда йўлга қўйилган. Бошқарманинг жонкуяр ходимлари Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги яқинлашаётган айни кунларда энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш мақсадида тайёргарлик ишларини қизғин олиб боришмоқда.

Ўтган давр мобайнида Бошқарма ходимлари томонидан шаҳар марказий кўчалари, Қипчоқ, Баркамол авлод, Қиличбой, Гурлан кўчаларидаги катта йўл бўйларига арча кўчатлари, гуллар ҳамда манзарали дарахтлар ўтқазилиб, парвариш қилиб келинмоқда. Бу каби кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилиб, белгиланган ҳудудларда боғ барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, жамоат ишлари учун бириктирилган ишчилар Янгиобод, Фаровон, Гулзор, Бойовул маҳаллалари ҳудудининг марказий кўчаларида ва бошқа ҳудудлардаги кўчаларда, шунингдек, қабристонларда ҳам ободонлаштириш ишларини амалга оширишмоқда.

Ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бошқармадан 100 нафар ишчи-ходимлар, шунингдек, иш самарадорлигини ошириш мақсадида 15 та техникалар бириктирилган. Улар манзарали дарахтлар ва гул кўчатларини парвариш қилиш, бошқарма балансида бўлган пиёдалар йўлакчаларининг тозалигини таъминлаш, Манғит шаҳри ҳудудидаги ички ирригация тармоқларини тозалаш, туман ҳудудидаги тунги кўча ёритиш чироқларининг доимий ишлашини таъминлаш каби ишларни бажаришмоқда.

Шу билан бирга, овул ва маҳаллалар ҳудудларидаги ички кўча йўлларини таъмирлаш ишлари ташкил этилиб, аҳоли томорқаларига оқар сув етказиб бериш мақсадида ариқ қазиш ишлари амалга оширилмоқда. Қолаверса, ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг турар жойларини ҳам таъмирлаш ишлари ташкил этилмоқда.

Шу кунларда туман Ободонлаштириш бошқармасининг 30 нафар ишчи-ходимлари ва 20 нафар жамоат ишларига бириктирилган ишчилар истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида байрам бўлиб ўтадиган Дўстлик маҳалласидаги Марказий ўйингоҳ ҳудудидаги манзарали буталар ва гулзорларни, дарахтларни тартибга келтиришмоқда, ариқ ва зовурларни чим ва бегона ўтлардан тозалашмоқда.

Ундан ташқари, туман аҳолиси кечки сайрга чиққан пайтида байрам шукуҳини ҳис қилишлари учун марказий кўчалар ранг-баранг чироқлар билан байрамона безатилиб, байроқчалар ўрнатилди. Оқшом пайтларида йўл четларидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон байроқлари, турфа хилдаги гуллар кўринишида ёғду сочаётган чироқлар атроф-муҳитга янада кўркамлик бахш этиб, юртдошларимизга байрамона кайфият улашмоқда.

Бугун мамлакатимизнинг қай гўшасига, қай манзилига борманг, Ватанни янада обод этиш истагида яшаётган юртдошларимизнинг эзгу ишларига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Мустақил диёримизнинг бугунги жамоли, кўрки кишини ҳайратга соладиган даражада ўзгариб, гўзаллашиб ва ободонлашиб бормоқда.

О.Худойберганова.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026