30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 05:58
Фан ва таълим 👁 2,492

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ – БОШ ВАЗИФАМИЗ

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ –  БОШ ВАЗИФАМИЗ

Бу йилги халқ таълими ходимларининг  "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётган анъанавий  Август  Кенгашлари Республикамиз мустақиллигининг чорак асрлик тўйи арафасига тўғри келмоқда.

Айни кунларда барча вилоятларда, туманларда, юртимизнинг ҳар бир маҳалласи-ю ҳар бир гўшасида бўлгани каби туманимизнинг ҳам ҳар бир қишлоғи ва меҳнат жамоаларида энг улуғ, энг азиз байрамимиз – истиқлолимизнинг 25 йиллик тўйини муносиб нишонлашга бағишланган тадбирлар авжига чиқмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, мен азиз ҳамкасбларимни, бутун туманимиз халқини шахсан ўз номимдан ҳамда туманимиз маорифчилари номидан ушбу қутлуғ байрам билан қизғин муборакбод қиламан!

2011 йилда мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллик байрами арафасида ҳам таълим соҳасида ўтган 20 йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари, яратилаётган қулайликлар ва энг асосийси, халқимиз турмуш тарзининг нақадар тезлик билан яхшиланиб бораётганлиги тўғрисида ғурур билан фикр юритган эдик. 20 йил ичида эришган ютуқларимизга ўтган 5 йил муддат ичидаги муваффақиятларимизни ҳам қўшиб сарҳисоб қилсак, юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсатнинг самараси нақадар салмоқли эканлигини англаш қийин эмас.

Орадан ўтган 25 йил нисбатан қисқа давр бўлса ҳам ушбу муддат ичида мисли кўрилмаган янги-янги марралар забт қилинмоқда. Буни оддийгина рақамларда ҳам кўришимиз мумкин:

1991 йилда туманимизда замонавий биноларда жойлашган мактаблар сони 24 тани ташкил қиларди. Бугунги кунга келиб улар сони 62 тага етди.

Мактабларда мавжуд замонавий компьютер синфлари сони атиги 4 тани ташкил қилган бўлса, бугунги кунда улар сони 56 тани ташкил қилади, бундан ташқари яна 36 та мактабда персональ компьютерлар мавжудлигини ҳисобга олсак, бу борада шароитлар нақадар яхшиланиб бораётганлигининг гувоҳи бўламиз.

Жами мактабларимизнинг 24 тасидагина спорт заллари мавжуд эди. Ўтган давр мобайнида ушбу кўрсаткичимиз жорий йилда фойдаланишга топширилган 32-сонли ҳамда 34-сонли мактаблар спорт заллари билан қўшиб ҳисоблаганда 51 тани ташкил қилади.

Туманда телефонлаштирилган мактаблар сони 2008 йил ҳолатига 16 тани ташкил қилган бўлса, бугунга кунга келиб, умумтаълим мактабларининг барчаси тўлиғи билан телефонлаштирилди.

Таълим муассасаларимиз авваллари фақат орзу қилганимиздай замонавий лаборатория ва фан хоналари, зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Туманимиздаги таълим муассасаларида ўтган ўқув йилига солиштирганда ҳам мақтанса арзигулик ишларимиз бор.

Таълим-тарбия самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган Билимлар беллашуви, фанлар Олимпиадаси ва шу каби муҳим аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичларни ўз ичига қамраб олган комплекс параметрлар асосида таълим сифатини баҳолаш натижалари ҳамда рейтинг кўрсаткичлари ташкил қилади.

Ушбу йўналишга назар ташласак, тубандаги натижалар кўзга ташланади:

Билимлар беллашувининг 3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси босқичи натижаларига кўра 3 та биринчи, 5 та иккинчи ва 17 та учинчи – жами 25 та совринли ўринлар билан туманимиз Нукус шаҳри, Тўрткўл ва Қўнғирот туманларидан кейин 4-ўринни эгаллаб турибди.

Комплекс параметрлар бўйича туманимиз Ўзбекистон Республикасидаги 194 та туман ва шаҳарлар орасида 67-ўринни эгаллади. Эътиборли томони шундаки, туманимиз 2014-2015 ўқув йилида 98-ўринда бўлган бўлса, 2015-2016 ўқув йили якунларига кўра 31 та ўринга юқорилаб, 67-ўринни эгаллади.

Ушбу кўрсаткич бўйича туманимиз Қорақалпоғистон Республикасида 2014-2015 ўқув йилида 8-ўринда бўлган бўлса, 2015-2016 ўқув йили якунларига кўра 3 та ўринга юқорилаб, 5-ўринни эгаллади.

Тумандаги 16-, 15- ва 40-сонли умумтаълим мактаблари Қорақалпоғистон Республикасидаги энг илғор 20 та мактаб қаторидан ўрин эгаллади.

Ҳар йили анъанавий Август Кенгашлари ўқув йили якунларини таҳлил этиш, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларнинг сабабларини аниқлаш, янги ўқув йилида уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда таълим сифатини оширишга қаратилган вазифаларни белгилаб олиш, ўқитишнинг замонавий технологияларини амалиётга жорий этган ҳолда ўқувчиларда барча фанларга қизиқиш уйғотиш мақсадида ташкил этилади.

Жорий ўқув йилида олдимизда турган вазифаларни муҳокама қилиш  бу йилги Август Кенгаши кун тартибида турган энг долзарб масалалардир. Юқорида келтирилган асосий йўналишлар бўйича тегишли умумлашмалар чиқариб, таълим сифатини яхшилаш, олдимизга қўйилган мақсад ва орзуларимизга эришиш бўйича аниқ хулосаларга эга бўлсак, келгуси фаолиятимизнинг бундан ҳам самарали бўлишига эришамиз.

Азиз ҳамкасблар! Барчамиз эзгу орзу-умидлар билан қарши олаётганимиз – мустақиллигимизнинг 25 йиллиги ва янги ўқув йили билан барчангизни яна бир бор қутлайман! Машаққатли ва масъулиятли фаолиятингизда толмас куч-қувват тилайман!

Аширбой ҚЎШАЕВ,

туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026