14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 00:45
Спорт 👁 122

Соғлом танда — сифатли тиббиёт: Амударёлик шифокорлар спорт майдонида!

Соғлом танда — сифатли тиббиёт: Амударёлик шифокорлар спорт майдонида!

Инсон саломатлиги йўлида кечаю кундуз хизмат қилаётган тиббиёт ходимларининг нафақат касбий маҳорати, балки жисмоний чидамлилиги ва спортга бўлган иштиёқи ҳам жамият учун муҳим аҳамиятга эга. Зеро, шифокорнинг ўзи соғлом бўлсагина, у ўзгаларга чин маънода намуна бўла олади ва сифатли тиббий хизмат кўрсата олади. Шу мақсадда мамлакатимизда спортни оммалаштириш, соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг 2026 йил 24 мартдаги қўшма қарори бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди. "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида қабул қилинган мазкур ҳужжат тиббиёт тизимида фаолият юритаётган минглаб ходимларни ягона мақсад — соғлом танада соғлом руҳни шакллантириш ва сифатли тиббиётни таъминлаш ғояси остида бирлаштирди.

Ушбу қўшма қарор ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 30 мартдаги тегишли кўрсатма хати ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида ҳам катта спорт байрами ташкил этилди. Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби зали ҳамда 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби майдонлари тиббиёт ходимларининг ҳақиқий маҳорат майдонига айланди. "Соғлом танда — сифатли тиббиёт" шиори остида ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги спорт мусобақалари туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг спортга бўлган юксак қизиқишини яққол намоён этди. Бу ерда йиғилган шифокорлар, ҳамширалар ва техник ходимлар ўзларининг кундалик масъулиятли вазифаларидан бир муддат чалғиб, спортнинг турли йўналишлари бўйича куч синашдилар. Мусобақа дастуридан ўрин олган шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси ва мини-футбол беллашувлари шиддатли ва қизиқарли воқеаларга бой бўлди.

Айниқса, ақл-идрок ва мантиқий фикрлаш талаб этиладиган шахмат ва шашка баҳсларида тиббиёт ходимлари ўзларининг нақадар кучли стратегик салоҳиятга эга эканликларини исботладилар. Стол тенниси ва волейбол майдонларидаги ҳаракатлар эса иштирокчилардан тезкорлик ва жамоавий ҳамжиҳатликни талаб қилди. Волейбол мусобақасидаги дўстона ва шу билан бирга рақобатга бой муҳит томошабинларда катта таассурот қолдирди. Энг қизғин баҳслар эса шубҳасиз мини-футбол майдонида кечди. Тиббиёт соҳаси вакилларидан ташкил топган жамоаларнинг тўп суришида профессионал спортчиларга хос бўлган иштиёқ ва ғалабага бўлган интилиш сезилиб турди.

Мазкур спорт мусобақалари нафақат жисмоний тарбияни ривожлантириш, балки жамоаларда ички муҳитни соғломлаштириш ва ходимлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Мусобақа давомида иштирокчилар ўз ҳамкасбларининг янги қирраларини кашф этдилар, бу эса келгусида иш фаолиятида ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим омил бўлади. Таъкидлаш жоизки, тиббиёт тизимида бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ходимларнинг иш самадорлигини оширишга ва руҳий чарчоқларни чиқаришга ёрдам беради.

Мусобақа якунида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган жамоалар ва якка тартибдаги баҳсларда фахрли ўринларни эгаллаган ходимлар муносиб тақдирландилар. Уларга туман тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

"Соғлом танда — сифатли тиббиёт" тамойили асосида ташкил этилган ушбу мусобақа Амударё тумани тиббиёт ходимлари ҳаётида ёрқин саҳифа бўлиб қолди. Бу эса ўз навбатида халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юқори босқичга олиб чиқишга замин яратади. Зеро, спорт ва тиббиётнинг уйғунлиги – соғлом келажак гаровидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019