15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 05:15
Жамият 👁 6,059

АЁЛЛАРИ ЭЪЗОЗ ТОПГАН ЮРТ

АЁЛЛАРИ ЭЪЗОЗ ТОПГАН ЮРТ

Публицистика

"...инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий камолоти аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва аъзоз биз учун ибратли меросдир”

Ислом Каримов

ИБРАТЛИ МЕРОС

Бобомерос урф-одат ва анъаналар – бу аввало  инсоний гўзал фазилатлар жамланмаси, қолаверса, оила, хонадон, маҳалла ва миллат кўрки, зийнатидир. Айниқса, аёлга, онага бўлган ҳурмат, аъзоз ва эҳтиром – анъанавий  ибратли мерос. Шунинг учун ҳам  ибратлики, бу зоти мукаррамаларга нисбатан ҳар бир қалбда уйғонгувчи меҳр-муҳаббат тафтида миллат шаъни, маънавияти юксалади. Ана шу меҳр-муҳаббат тафтидан куч олган баркамол шахс шаклланади. Қачонки аёллар юксак эъзоз ва эҳтиром тадарруклари ила сийланар экан, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, "жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий камолоти” юксалиб бораверади.

Мустақиллик – азиз аёлларимизга, опажонларимизга эътибор ва эъзоз кўрсатишнинг энг олий  мезони – аёл ҳуқуқларини кафолатловчи қонуний асослар яратиб берди. 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида: "Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар”, деб белгилаб қўйилишининг ўзи аёлнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, маданий ва маънавий ҳаётида тутган мавқеини мустаҳкамлади. У аввало эркин инсон, аёл ва она, ижтимоий фаол шахс сифатида ўз иқтидори ва қобилиятини намоён этиш имконига эга бўлди. Ана шу қонуний асос, назаримда, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида аёллар иштироки билан боғлиқ тараққиёт сари йўл очди.

Атрофга боқинг, азизлар. Ҳар соҳада юксак тараққиёт, ривожланиш, ўзгариш, янгиланишни кузатасиз. Албатта, буларнинг  барчасида аёл-қизларнинг иштироки бор. Оналик ва болаликни муҳофаза этиш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, аёл-қизларнинг билим олиши, малакали мутахассис, етук олима, ўткир сиёсатчи сифатида ўзини намоён  этиши, куч ва салоҳиятини ўстириши учун яратилган қонуний асослар ана шу  юксалиш, ўзгариш ва янгиланишларнинг мезонларидир. Аёл-қизларни жамиятда энг фаол, хусусий бизнес, тадбиркорлик субъектларининг раҳбарлари, етук олима, давлат ва жамоат арбоби сифатида шакллантирган бу мезонлар бугун ўзбек аёлини дунёга танитди. Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда "Ўзбекистонда аёлга шарқона эҳтиром ва эъзоз кўрсатиш ибратли мерос” сифатида янада қадр топганлигининг амалий исботи бўлди!

 

НУР ВА ЗУЛМАТ ОРАЛИҒИДА КЕЧГАН КУНЛАР ҲИКОЯСИ

Шулар ҳақида ўйларканман, нур ва зулмат оралиғида азиз халқим бошидан кечирган тарих  саҳифалари кўз ўнгимда жонланади. Бизга одат бўлиб қолган ўтмишнинг қоронғи кунларини қоралаб, уқубатларидан, азобларидан сўзлаш баъзан меъдамизга тегиши аниқ. Бундан фарқли ўлароқ, мен момоларимиз яқин-яқинларда армон  билан эслаган гўзал тарихий лаҳзалардан сўз очмоқни лозим топдим. Ана шунда, азизлар, юқорида муҳтарам Президентимиз алоҳида эътибор билан айтган фикрлар – "аёлга шарқона эҳтиром ва эъзоз кўрсатиш” ҳақиқатан ҳам биз учун ибратли мерос эканлигига амин бўласиз.

...Болалигимизда Орзигул момо исмли юз ёшларни қоралаган қариндош момомиз бўларди. Уйимизга меҳмонга келсалар, ғазалхонлик, шеърхонлик, қиссахонлик авж олар, қўни-қўшнилар йиғилиб, момомизнинг маънавият сабоқларини тинглаб,  ҳузур қилишарди.

 

ҲИКОЯ

– Болалигимизда қиз-у келинчаклар челак кўтариб қудуққа боришмасди, - ҳикоя қилардилар момо. – Агар уйларида эркак киши бирон ёққа кетса, бўш челакларини эшиклари тагига чиқариб қўйишарди.

- Нега, момо? – ҳайрон бўлардик.

- Ҳай, болам-а, аёл кишининг белига оғирлик тушмасин, деб шундай қилишарди. Эналаримиз нон ёпишса, корсон тўла ҳамирларини тандир бошига эркаклар элтиб беришарди. Кўчадан ўтган-кетган эркак қайси эшик олдида бўш челак бўлса, сувга тўлдириб қўйиб кетишарди. Манғитни ўрис босиб олгунгача шундай бўлган...

Бу - миллатнинг  ўтмишида қолган шарқона одат, аёлга эҳтиромнинг ҳаётий кўринишидан бир лавҳа.

Момо оғир тин олиб яна давом этарди.

- 1875-1890 йилларда ўрис зобитлари овулларни оралаб юриб, аёл-қизларни оғир-оғир ишларга мажбурлашганини кўриб, юқоридаги каби ота-боболаримиз амал қилган кўп яхши одатларни  эналаримиз соғиниб, қўмсаб юришганига гувоҳман. Ўрис даврида аёллар ариқ қазидилар, қўш ҳайдадилар, ғалтак-арава ҳайдаб, далаларга гўнг, тупроқ ташидилар. Қизиллар даврида аёл-қизларнинг аҳволи янада ёмонлашди. Бизлар советнинг ишчи қуролига, маҳсулот етиштирувчи ишчи  кучига айланиб қолдик. Айтсам, эртак, болаларим. Пахта даласида боласини ўлик туққан, фарзандининг чилласи чиқмай туриб, белига  этак боғлаб ёки кетмонини елкалаб далага чиқиб кетган аёллар сони минг-минг эди. Уларнинг кўпи жуда эрта ўтиб кетишди...

Бу – момолар юрагини кемирган дардли, гардли, азобли яқин тарих ҳақиқатидан бир шингил, холос.

 

ЯҚИН ЎТМИШДАН БИР ВОҚЕА

Яқин ўтмиш – 1975 йил. Рўзигул она олтинчи фарзандини дунёга келтирди. Ўз уйида кўзи ёриди. Кўп қон йўқотганидан бўлса керак, ҳадеганда тикланиб кетолмади. Ўн кунлардан сўнг, эшиги олдида бригадирнинг мотоцикли тўхтади:

- Рўзигул, - чақирди у, - чиқ бу ёққа, Рўзигул!

Аста ўрнидан сирғалиб, ҳовлига чиқди.

Бригадир Рўзигулга, иккита пешгир (пахта терадиган фартук)ни отди. – Эртага "Хўжа ер”га пахта теришга чиқ, "показ” бўлади.

- Ахир буваклаган (туғдим, демоқчи) бўлсам...

- Бувак – суваклаганинг билан ишим йўқ, ҳукуматга пахта керак!

Бригадир кетди. Қўлида иккита пешгир билан уйга кирган Рўзигул ҳолсизликдан ўтириб қолди. У эртасига бригадир  айтган ерга пахта теримига чиқмади, чиқолмади. Чақалоғи билан Рўзигулни эри Сафармат оға касалхонага ётқизди.

Икки кундан сўнг колхоз идорасида актив йиғилиши бўлди. Сиёсатга қарши бўлиб, пахта теримига хотинини олиб чиқмагани учун Сафарматни хўжалик устахонасидаги ишидан бўшатишди. Ноилож, ишсиз қолган Сафармат оға болаларини олиб Тахиатош шаҳрига кўчиб кетди...

Бундай воқеалар кўп бўлди. 10 нафар боласини эргаштириб юриб, умр бўйи далада ишлаган, пахта териб, эгни бўз куйлакка ёлчимаган онажонларим кўп  бўлди, азизлар. Айша, Бика, Жумабика, Марям, Рабиға, Тўлғон, Тожигул, Шукуржон, Ҳайитбика, Ўрозгул, Рўзигул оналар. Уларнинг ҳар бирининг камида 7-8 нафар, баъзиларининг 10-12 нафар болалари бор эди. Уларнинг биронтаси ҳам фарзандларини дунёга келтириб, бир кун ҳам туғруқ таътилида ўтиришмаган, давлатдан нафақа олишмаган. Улар – қизил империянинг қишлоқлардаги ишчи кучлари эдилар, холос. Касал бўлиш, даволаниш, туғруқ таътилида ўтириб боласини парваришлаш – на қоғозда, на амалда йўқ нарса эди. Болалари ўлик туғилган оналар, болалари эрта нобуд бўлган оналар, болалари ногирон туғилган оналар қон-қақшаб қолаверардилар яқингинада...

 

БУГУНГИ АЁЛЛАР

Мустақиллик – аёл-қизларнинг ижтимоий-сиёсий майдондаги фаоллигини янада юксак поғоналарга кўтарди. "Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1995 йил 2 мартда қабул қилинган Президент Фармони мамлакатимизда аёл-қизларга эътибор ва ғамхўрлик масаласини давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилабгина қолмай, хотин-қизларнинг яшаш, дам олиш, меҳнат қилиш шароитларини тубдан янгилаш, уларнинг ҳар жабҳада фаоллигини ошириш имконини яратди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Фармони аёл-лар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада юксалтирди. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши сиёсий партиялардан вакиллик органлари ҳамда парламент депутатлигига хотин-қизлар учун 30 фоиз квота жорий этиш имконини бердики, бу имконият сиёсий билими етук, халқ орасида юксак обрў-эътибор қозонган аёл-қизларнинг сиёсат майдонида дадиллик билан фаолият олиб боришларида муҳим омил бўлди.

Бугунги аёл-қизлар – фикрда собит, ҳаётда илғор, иқтисод ва сиёсатда фаол, маданий-маърифий, маънавий соҳаларда заковатли. Эътибор беринг: биргина бизнинг туманимизда, 1999 йилги сайловларда 4 нафар аёл Халқ депутатлари туман Кенгашига, 1 нафар аёл Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига депутатликка сайланган бўлса, 2004 йилда 3 нафар аёл туман Кенгашига, 1 нафар аёл ҚР Жўқорғи Кенгесига, 1 нафар аёл эса Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутатлигига сайландилар. 2014 йилги сайловларда туман Кенгашига 6 нафар, ҚР Жўқорғи Кенгесига 1 нафар туманимизнинг фаол аёллари депутатликка сайланишди.

Шуни мамнуният билан қайд этиш жоизки, туманимиз аёллари орасидан етишиб чиққан Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мукофотлари ҳамда "Дўстлик” ордени, "Меҳнат шуҳрати”, "Жасорат”, "Шуҳрат” медаллари соҳибалари ҳар бир масалада  ёшларга ибрат кўрсатиб келмоқдалар.

Бугунги кунда туманимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субьектларининг 40 фоизини аёллар бошқараётган бўлсалар, соғликни сақлаш тизими ходимларининг 74 фоизини, халқ таълими тизими ходимларининг 75 фоизини аёл-қизлар ташкил этади.

Агар 1991 йилда туманимиз таълим тизимида бир неча нафаргина аёл раҳбарлар бўлган бўлсалар, 2016 йилга келиб 122 та таълим масканларининг қарийб ярмини аёл-қизлар бошқаришмоқда.

Она ва бола соғлиги эса тўла давлат ғамхўрлигида. Фарзанд кутаётган оналарга туғруқдан олдин ва туғруқдан кейинги бериладиган таътилларнинг ўзи тўрт ойдан ортиқ (128 кун) қилиб белгиланиши, боласи икки ёшга тўлгунча қисман ҳақ тўланадиган, болага қараб турганлик учун бериладиган таътил, фарзандлари 16 ёшга тўлгунча ижтимоий нафақалар тайинланиши ҳам азиз аёлларга кўрсатилаётган эҳтиромнинг юксак ифодасидир.

Собиқ иттифоқ даврида спортнинг нималигини ҳатто тушуниб ҳам етмаган, эртадан-кечгача бўш вақтини оналарининг ёнида юриб, далада пахта териш билан ўтказган кечаги қизалоқ билан бугунги ёш қизалоқлар ўртасидаги фарқни кўринг-а! Бугунги қизлар спортнинг бир неча турлари бўйича Ўзбекистон, ҳатто жаҳон чемпионлари бўлиб, мамлакатимизнинг чекка тумани – Амударё довруғини, донғини  оширишмоқда.

- Мен Ўзбекистонда, Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида туғилганман, – дея бир неча хориж телеканалларига интервью берган ўзбекнинг миллий кураш бўйича биринчи чемпион қизлари Феруза Ҳайтимбетова  ҳамда Зулҳижжа Худоёроваларнинг  номи бугун чегаралар ҳатлаб,  жаҳонга танилган.

Бугунги ўзбек аёли – Аму аёллари ҳар соҳада жаҳонга юз тутган. Бу – ҳар дилда ифтихор ўйғотади. Бу – мустақиллик берган улуғ имконлар ортидан келган бахт. Бундайин ёруғ,  ёлқинли, нурли кунлар мангу, аёллар, азиз онажонлар омон бўлсинлар! Зеро, уларнинг бахтиёрлигини, омонлигини, давлатмандлигини   тилаш, унинг табаррук қўлларидан тутиб, қадр-қимматини жойига қўйиш – аёлга шарқона эҳтиромнинг, эъзоз-у иззатнинг қонимизда барҳаётлиги ифодаси – ибратга муносиб мерос! Бу мерос – мангудир, мангу дахлсиздир!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

(Фото - http://www.uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019