Ўзбекистон Экология партияси ташкил топганига 6 йил тўлди
Бундан 6 йил муқаддам - 2019 йил 8 январь куни мамлакатимиз сиёсий майдонига Ўзбекистон Экологик партияси янги сиёсий куч сифатида кириб келган эди.
Ташкил этилганига эндигина 6 йил бўлган партиямиз она табиатни муҳофаза қилиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, келажак авлодга яхши табиий шароит қолдириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширди, муҳим сиёсий жараёнларда фаол иштирок этди. Бир сўз билан айтганда, катта сиёсий майдонда ўз ўрнига эга бўлди.
Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунёда рўй бераётган экологик ҳодисалар ниҳоятда катта кўлам ва миқёс касб этмоқда. Ана шундай шароитда мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали келажак авлодга яхши табиий муҳит қолдириш мақсадида партиямиз ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сурмоқда.
Бу борада бир қанча ютуқларга эришдик, десак, муболаға бўлмайди. Партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Ҳудудлардаги депутатлик гуруҳлари ҳамда экофаолларимиз томонидан олиб борилган тарғиботлар натижасида аҳолининг она табиатга бўлган муносабати ўзгармоқда.
Ҳозирги кунда туманимизда партиямиз аъзолари сони 2600 нафардан ошди. Бу эса фуқароларимиз экологик ҳолатни тўғри англаган ҳолда Ўзбекистон Экологик партиясининг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлаётганини кўрсатади.
Президентимиз ташаббуси билан 2025 йилнинг “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши экологиянинг бугунги кунда қай даражада аҳамиятли эканини кўрсатиб турибди.
Олдимизда экологик барқарорликка эришиш, юртимизни яшил маконга айлантиришдек улкан мақсадлар турибди. Ана шу йўлда барчангизга куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз!
Саъдулла Садиков, партиянинг туман Кенгаши раиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶