02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 00:39
Жамият 👁 6,491

ҚИЛИЧБОЙЛИК ОРАСТА ҚИЗ

ҚИЛИЧБОЙЛИК ОРАСТА ҚИЗ

Хушхабарнинг қаноти бор, дейишади. Ўз номи билан дилга яқин, эшитган қулоққа хуш ёқиб, кўнгилларни яшнатиб юборадиган хабардан ўша куни  нафақат қиличбойлик Саиджоновлар оиласи, балки бутун аҳли овул, қолаверса, эшитган борки, барча қувонди, ҳавас қилди.

Қиличбой қишлоғидаги "Амирхон” фермер хўжалиги иш юритувчиси Дилфуза Бобожонованинг хонадони шу куни меҳмонлар билан янада обод бўлди. Қутлаб  келувчилардан миннатдор бўлган Дилфуза шу куни кўнглини очди, ҳам тўкин дастурхон ёзди. Қизи, Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Муҳайё Йўлдошеванинг "Маҳалланинг энг ораста қизи” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида фахрли биринчи ўринни олганини эшитган яқинлари Дилфузанинг қувончига шерик бўлишди.

Табиатан меҳрибон, самимий ва интилувчан бўлган Муҳайё қишлоқдаги 15-сонли мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ ўзининг алоҳида иқтидори, интилувчанлиги, дарсларни пухта ўзлаштириши, эпчиллиги билан ажралиб турарди. Мактабни аъло баҳоларга тугатган Муҳайё, ўқишни Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида давом эттирди. Шу билан бирга "Ораста қизлар” тўгарагининг барча машғулотларида фаол иштирок эта бошлади. Бундан  ташқари, онасидан ҳамда устозлари Нигора Ўрозалиева, Муборакхон Йўлдошевалардан қиз болага хос эзгу фазилатлар, бичиш-тикиш, пазандалик, спорт соҳаси бўйича сир-асрорларни қунт билан ўрганди. Дарсдан ва уй юмушларидан бўш вақтларида китоб, газета, журналлар мутолаа қилишни ўзининг энг яхши кўрган кундалик машғулотига айлантирди.

У аввал ўзи яшайдиган Қиличбой қишлоғи қизлари ўртасида ўтказилган "Маҳалланинг энг ораста қизи” кўрик-танлови ғолиби сифатида мазкур кўрик-танловнинг туман босқичида иштирок этди. Аму элининг бири-биридан зукко қизлари билан беллашган Муҳайёга яна омад кулиб боқди. У ўз билими, маҳорат ва иқтидори билан туман босқичи ғолибига айланди ва "Маҳалланинг энг ораста қизи” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам фахрли 1-ўринни эгаллади.

Яқинда мазкур кўрик-танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида муваффақиятли иштирок этган Муҳайё Йўлдошева ўз чиқишлари ҳамда кўрик-танлов шартларини юксак маҳорат билан бажаргани учун "Маҳалланинг энг ораста қизи” кўрик-танловида яна биринчи ўрин соҳибасига айланди ва Ўзбекистон  маҳаллаларининг энг оқила, билимдон, зукко ва эпчил ораста қизлари сафидан жой олди.

– Ғолибликни қўлга киритишимда энг аввало, устозларимнинг ҳиссаси катта бўлди, қолаверса, китобга бўлган меҳрим туфайли мен жуда кўп нарсани ўргандим, – дейди Муҳайё. – Китоб – ҳаёт илмини ўргатади, китоб – инсонни ҳаётга жўшқин назар билан қарашга ундайди. Китоб – мудроқ кўнгилларни уйғотиб, ҳаётини яшнатиб юборади. Мен тенгдошларимга нимаики ўрганишни истасангиз – албатта китобни севинг, китоб билан дўстлашинг, ҳаётда инсонга китобдан яқинроқ дўст йўқ, – дегим келади.

Муҳайёнинг орзулари бир олам. У коллежни тугатиб, олий маълумотли бўлиш истагида. Биз Муҳайё Йўлдошевага ўқишда ва ҳаётда янгидан-янги ютуқлар тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026