12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:11
Сиёсат 👁 718

Жўқорғи Кенгес депутати қиличбойлик сайловчилар билан учрашди

Жўқорғи Кенгес депутати қиличбойлик сайловчилар билан учрашди

Сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, давлат раҳбарининг халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган ташаббус ва саъй-ҳаракатлари мамлакат тараққиётининг асосий таянчига айланмоқда. Президентимизнинг халқпарвар сиёсатлари туфайли барча ҳудудлар, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳам жадал ривожланиб, халқ фаровонлиги ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳам фаол иштирок этиб, ўз сайлов округларидаги муаммоларни ўрганиш, фуқароларнинг фикр ва таклифларини тинглаш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топиш борасида ташаббускорлик кўрсатмоқда.

5 апрель куни 32-Қиличбой сайлов округидан Жўқорғи Кенгес депутати Санобар Хўжамуротова Қиличбой овулида сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда маҳалла еттилиги аъзолари, маҳаллий аҳоли, ёшлар ва турли соҳалар вакиллари иштирок этди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган мазкур учрашув халқ ва унинг вакили ўртасидаги ишонч муҳитини янада мустаҳкамлади.

Депутат учрашув давомида сўнгги уч ойлик фаолияти юзасидан ҳисобот берди. У Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистонга қаратилаётган алоҳида эътибор, қабул қилинган қонун ҳужжатлари, улар асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инфратузилмавий лойиҳалар ва бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Жорий йилда Амударё туманида ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун давлат ва бошқа дастурлар доирасида 86 та объектга 537,4 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгилангани алоҳида қайд этилди. Ушбу лойиҳалар аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва жамият эҳтиёжларини қондиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, узоқ йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар — айниқса, ёзда қум-чанг, ёмғирли кунларда эса лойга айланадиган йўллар масаласи ҳам муҳокама қилинди. 2025 йилнинг ўзида тумандаги 107 км узунликдаги тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмаси тўшаш режалаштирилган ва бу бўйича ишлар давом этмоқда.

Санобар Хўжамуротова ҳисобот давомида сайловчилар мурожаатлари асосида 2 та депутатлик сўрови юборилгани, 14 нафар эҳтиёжманд оиланинг ҳолидан хабар олингани, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилик билан доимий мулоқот олиб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, коммунал хизматлар ва ижтимоий масалалар юзасидан бир қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Муаммоларнинг айримларига шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, қолганлари бўйича тегишли депутатлик сўровлари юборилиши маълум қилинди.

Учрашувдан кейин депутат Санобар Хўжамуротова ҳудудда яшовчи уч нафар ёши улуғ, бемор онахонлар ҳолидан шахсан хабар олиб, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларни топширди.

Мазкур учрашув халқ вакилларининг фаолиятидаги очиқлик ва жамоатчилик билан мулоқотнинг ёрқин намунаси бўлди. Халқ орасида юриб, уларнинг дардини тинглаш ва ечим топиш — бугунги кун депутати учун энг муҳим мезонга айланган.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026