Ватандек муқаддас, баҳордек гўзал
Билсангизлар асли сизлар,
Бу ҳаёт мазмунисиз.
Шу сабабдан умр ўтгунча,
Биз Сизнинг мафтунингиз.
Бошлангандан бери ёруғ
Бу очунда ибтидо.
Тайёрдир не-не йигитлар,
Қилмоққа жонин фидо.
Аён нарса учун қачон,
Қай содда очибди фол? –
Сизлар ҳақда субҳ-у шомда,
Нечалар сургай хаёл.
Тинч рўзғор-у ривож иши,
Бор қанча алломалар.
Юртни машҳур қилди ёзиб,
Рисола, солномалар.
Неки тадбир бўлса ҳамма,
Мунтазир йўл қарашиб.
Чунки барча тантанага,
Сизларсиз энг ярашиқ.
Ким сўраса жаннатмакон,
Шинам гўша қайдадир? –
Жумла жаҳонга бахт бериб,
Сиз яшаган жойдадир.
Шу сабабдан мақсад бўлса,
Кўрмоқ ўзни бахтиёр.
Қилмоғимиз керак сизга,
Алоҳида эътибор.
Бор эканки кўзларда нур,
Юракларда ҳарорат.
Ҳаётимиз бўлсин сизга,
Садоқатдан иборат.
Токи сизлар сира ташвиш,
Чекмангиз ҳатто бир зум.
Доим дилда қувонч бўлсин,
Юзингизда табассум!
Аҳмад НАФАСОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶