14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:11
Адабиёт 👁 4,726

“Шеъримни газетада ёритиб беринг...”

“Шеъримни газетада ёритиб беринг...”

(Ҳаваскорларнинг ижодига бир назар)

Таҳририят эшигини очиб...

Азизлар, сарлавҳани ўқиб, асло бундан ҳайрон бўлманг. Боиси, кундалик иш фаолиятимда мен (ҳар куни!) ўнлаб "замонамиз шоиру шоиралар”и билан ҳамсуҳбат бўламан! Бу – киноя ёки кесатиқ эмас, асло!

Ҳақиқатан ҳам таҳририят эшигини очиб келгувчи ҳам-юртларимизнинг ҳар ўн нафаридан тўққиз нафари шеър кўтариб келишади. Тўғрисини айтсам, улар билан баъзан қимматли вақтимни сарфлаб, адабиётдан, она тилидан, адабий жанрлар, сўз туркумлари, имло, тилнинг морфологик хусусиятлари, тил ва услуб ҳақида дарс ўтишимга тўғри келади. Бу  ёшлар – туманимиздаги академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг ўқувчилари – шеъриятга ҳавасманд "шоир-у шоира”лар.

"Шеърлар”ни эринмай кўздан ўтказаман, шунчаки варақламай, ҳаваскорнинг кўзи олдида айрим бандларини бадиий таҳлил қиламан ва хатоларини тушунтираман. Сўнг албатта:

– Она тили ва адабиёт фани ўқитувчингга айт, сенинг қизиқишларинг бўйича тушунчалар берсин, – дея маслаҳат бераман-у кўнглимдан бир ташвишли ўй кечади: кейинги пайтларда туманимиз ўқув муассасаларида ўзбек тили ва адабиёт фанидан дарс берувчи билимдон ўқитувчилар камайиб кетгандай назаримда. Агар таҳририят эшигини очиб, "Мана бу шеъримни газетада ёритиб беринг”, – деб келгувчи ҳаваскорларнинг ёзганларини унинг адабиёт ўқитувчиси: "таҳририятга олиб бор”, – деб тайинлаб қўйганини ва айнан устозининг  тавсияси билан "шеъри”га ишониб турганини  ҳисобга олсак, ҳақиқатан ҳам тил ва адабиёт фани ўқитувчиларидан ўпкалашга ҳақлимиз.

Шундай дейман-у таҳририят эшигини очиб, "шеър ёздим”, – деб келгувчилар орасида  баъзан тил ва адабиёт ўқитувчиларининг ўзлари ҳам шеърга қўйиладиган талабларни тушунмасликлари туфайли шеър деб аташга ҳам арзимайдиган "ижод маҳсуллари”ни кўтариб келишганида:

– Токи таҳририят эшигини очиб келгувчи ҳаваскорларнинг устозлари билими соз бўлмас экан, бу ҳаваскорлар  орасидаги қарқуноқлар, "булбулман”, – деб даъво қилишда давом этаверса керак, – дейман баъзан.

ҲАВАСКОРЛАР МАШҚИДА ҲАМ ТАФТ БОР

Ҳаваскорларнинг даста-даста шеърлари. Улар орасидан андак маъқулларини, сал "тузи”, "таъми” борларини ажратиб олиб, газетада ёритиш учун тахлайман. Тан олиш керак, мустақиллик йилларида туманимиз ёшлари орасида ижодга мойил, ўз устида ишлашдан, ўқиб-изланишдан чарчамайдиган маънавият ихлосмандлари сафи анча ўсди. Ҳатто ўз ижод намуналарини жамлаб, шеърий рисолалар чоп эттирган ҳаваскор-шоир ва шоираларимизнинг шижоатлари таҳсинга лойиқ. Умидахон Ердошева, Азиза Мадраҳимова, Азиза Ўрозбоева, Муқаддас Тоирова, Санобар Тожимуродова, Нилуфар Қодирбоева, Қундузой Юсупова, Динора Каримбоеваларнинг илк шеърий тўпламлари ўз мухлисларини топган бўлса, Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳзод Қурбонбоев, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Дилдора Ражабова, 38-сонли мактаб ўқувчиси Ирода Ердошевалар ижодда ўз йўлини топишга интилаётган, келажагига умид қилса бўладиган ижодкорлардан. Уларнинг машқларида озгина бўлса-да ҳарорат бор, тафт бор.

Шундай кучли давлат қурамиз,

Сарҳадингда собит турамиз.

Ўзбекистон, онажон Ватан,

Биз фидойи фарзанд бўламиз!

Бу сатрлар Дилдорахон Ражабовага тегишли. Дилдоранинг ҳар бир шеъридан унинг кўнглини очиқ-ойдин ўқийсиз. Дил тўла туғёнларини шеърий оҳангларга жойлаб, оддий тил билан, тушунарли қилиб етказади у шеърият мухлисларига. Лекин Дилдора Ражабованинг ҳамма ёзганларини ҳам шеърий талаблар даражасида деб айтолмаймиз. Баъзан ҳиссиётларга берилиб, тасвирлаётган мавзусидан узоқлашиб кетиш, қофиябозликка берилиш, сўзларни ўз ўрнида қўлламаслик каби қусурларнинг борлиги бу қизимиз ҳали кўп ўқиши, изланиши кераклигини англатади.

Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳзодбек Анвар ўғлининг  машқлари хусусида ҳам илиқ фикрлар айтгим келади. Шаҳзод Анвар ўғли (Қурбонбоев) ўз устида тинимсиз изланиши, ҳар бир сўзнинг синонимик қаторларини пухта ўзлаштиришга интилиши туфайли бири-биридан мукаммал шеърлар ижод этиб, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва газетанинг илова нашри "Менинг оилам” саҳифалари орқали шеърият мухлисларига танилди. Таҳририят ҳузуридаги "Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан чоп этилган "Жайхун жилғалари” тўпламидан унинг ҳам шеърлари жой олди. Шаҳзод шунчаки ёзмайди, балки умумнинг юрагидаги дард-у ташвишларини, орзу-умидларини юракдан ҳис этиб, умумнинг дардига малҳам, орзуларига қанот бўлмоққа, ташвишларига елка тутмоққа шайланиб қалам тутади у. Ҳар бир фикрини фалсафий ифодалашга интилади. Шаҳзоднинг "Дил исёни” деб номланган шеърини шунчаки ўқий олмайсиз. Шеърни ўқиш асносида Сизнинг ҳам дилингизда исён туғилади. Бу – ёмонликка, маддоҳликка, хиёнаткорликка, ёлғончиликка қарши исён!

Хоинлар бор азалдан,

Хиёнатдир қуроли.

Номардлик ҳам ўлмаган,

Аҳриманнинг қароли.

Манқурт мисол кимсалар,

Туғилса, ким гуноҳкор.

Кимдир эмас, бутун халқ,

Бўлгай дорга гирифтор.

Бундай шеър ўқилмайди, кўнгилга ёзилади. Бундай шеър ҳам, шоирлик ҳам шеърхонга керак. Мен Шаҳзоднинг ҳар бир шеъридан ҳеч кимга ўхшамаган қиёфалар, маънолар, мазмунлар топаман ва қувончимни баралла айтаман:

– Туманимизда оловқалб, фикри теран ижодкор вояга етаётир!

Амударё академик лицейи ўқувчилари Нилуфар Отажонованинг "Янги йилни бирга кутинг”, "Бахтимиз Қомуси”, Сабоҳат Ердошеванинг "Волидам йиғламасин”, "Фариштамиз бувижоним”, Наргиза Зиёдбоеванинг "Оқ, қора”, "Қорақалпоғим” шеърларида ҳам кишини фикрлашга, ўйлашга ундайдиган илиқ нафас бор. Лекин бу қизларимиз ҳали кўпроқ ўқишлари, сўз маънолари устида жиддий ишлашлари, айниқса адабиёт назариясидан пухта сабоқ олишлари керак.

 

                               ШЕЪР ҲАҚИДА ШЕЪР

 

Умрида бирон-бир сатр шеър машқ қилмаган одам бўлмаса керак. Кимдир кўнгил туғёнларини жиловлай олмаганда, кимдир ғамга ботганда, яна кимдир севиб қолганда ўзича қоғоз-у қалам билан ҳасратлашади. Лекин ҳақиқий шоир умум дарди, умумнинг қувончи билан яшайди. Бундай фидойи қалбда шеърнинг ўзи туғилади, қуйма мисралар маржондай тизилган сўз дурлари ила зийнатланади.

Устолимда тахланиб ётган "шеър”лар орасидан ана шундай – сўз дурлари ила зийнатланган сатрларни излайман. Бир-иккита "йилт” этган фикрга ишониб, шеърни ўқишда давом этаман. Афсус, афсус, ўша "йилт” этган фикр ҳам баъзан ҳаваскор қаламкашники эмас, бошқа бир шоирники бўлиб чиқади. Мана улардан айримлари:

"Ўлсам айрилмасман қучоқларингдан” (Ғ.Ғулом шеъридан),

"Водийларни яёв кезаман” (аслида "кезганда” (Ҳ.Олимжон шеъридан),

"Дунёни (асли "Римни”) алишмасман бедапоянгга” (М.Юсуф шеъридан),

"Севмоқни онажон, сендан ўргандим” (Р.Йўлдошева шеъридан).

Бу тахлит фикр, тўғрироғи, шеърий сатрлар ўғрилигини "плагиатлик” дейишади. Лекин ўз "шеъри”га юқоридаги сатрларни ҳеч қандай изоҳсиз қўшиб олган ҳаваскор шоирларимиз буни "ижод” деб тушунсалар, унда бу майдон сари қадам қўймаганлари яхши. Мен юқоридаги каби ўғирланган сатрларни истаганча келтиришим, мумкин. Бироқ ўғирлик қилиб: "бу менинг шеърим, газетада чиқариб беринг”, – деб шоирлик даъво қилаётган ҳаваскорларнинг исм-шарифларини ошкор этиш фикридан йироқман. Айтмоқчи бўлганим – бировнинг фикрига эга чиқиш, ўғирлаб, ўзиники қилиб олиш билан одам илм-у заковат соҳибига айланиб қолмайди-ку! Ақл-у шуурингда шеърий туғёнлар йўқми, ёзма, барака топгур, аммо ҳеч қачон фикр ўғирлама, шеър ўғирлама!

Ҳаваскорларнинг машқлари орасида яна шундайлари ҳам борки, уларни ўқиб, таҳлил этишга кетган вақтимга ачиндим, тўғриси. Бу машқларда на шеърий талабларга риоя қилинган, на мантиқ бор. Айримлари эса очиқ-ойдин машҳур шоирларга ошкора тақлид руҳида ёзилган. Бу фикрлар нафақат ҳаваскорларнинг шеърларига, балки ҳикояларига ҳам тааллуқли. Ахир икки сатрнинг "бошини қовуштириш” билан шеър, оддий бир воқеа тафсилотини баён қилиш билан ҳикоя бўлиб қолмайди-ку!

Хуллас, даста-даста шеър-у ҳикоялар "мутолааси”дан сўнг ҳаваскор шоир-у ёзувчиларнинг бироз эмас, жудаям (!) танбал, эринчоқ, ишёқмас эканликларини англагандай бўлдим. Дилимда эса шеър ҳақида бир шеър туғилди.

Таҳририят эшигин очиб,

Ҳар кун келар турфа хил одам.

Оқ қоғозга дардини сочиб,

Излашади маънавий ёрдам.

 

Ҳар биридан сўраб ҳол-аҳвол,

Мушкулига тутамиз елка.

Ечилмайди фақат бир савол –

"Шеър пойгаси” зўрайиб кетса...

 

Сўз шўрликни аскардай тизиб,

"Шеър битдим”, - деб турса шоирча.

Кўнгил шеърдан кетаркан безиб,

Шоирчани тушунгунингча.

 

Устолимда даста-даста шеър,

Йиғилишиб хирмон бўлади.

Гар тахласам уни бирма-бир,

Балки ойга нарвон бўлади.

 

Варақласам, битта-битталаб,

Сўзлар увол... увол шунчалар.

Фикр саёз, йўқ шеърий талаб,

Шеър бўларми хароб бунчалар?

 

Эркин Воҳид келса тирилиб,

"Сўзга тегма, ҳай-ҳай!” – дер эди.

Ё Матмуса чунон берилиб,

Яхшироқ "шеър” ўқияр эди...

Азизлар, биз ижод аҳли шеърни шеърдай тушуниб, юракдан ҳис қилиб ёзганларни жуда қадрлаймиз. Яхши ижод маҳсулини кўрсак, бир-биримизга суюнчилаб, ардоқлаб, албатта, ўзимиздан қўшиб-чатиб газета саҳифасига жойлаб, халққа етказишга ошиқамиз. Ҳаваскор қаламкашларнинг орзуларига қанот бўлмоқ, уларнинг машқларини авайлабгина мухлисларга етказмоқ бизга насиб этсин-у туманимиздан ҳақиқий сўз фидойилари етишиб чиқсин!

Робия ЙЎЛДОШЕВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019