Қисқа сатрларда
Яқинда Чордара, Бой овул ва Дурунки маҳаллаларида ҳамда туман ветеринария бўлимида кўргазмали семинарлар ўтказилиб, уларда туман ҳокими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.
Кўргазмали семинарларда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, ободонлаштириш ва атроф-муҳит тозалигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикрларини билдирди ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз тавсияларини берди.
***
Яқинда Қангли овул фуқаролар йиғинида чегара ҳудудида жойлашган овул ва маҳаллаларда ҳушёрликни, огоҳликни янада ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ҳақидаги Қонунлар бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда овул фуқаролар йиғини раиси У.Аллаберганов, 9202 D ҳарбий қисм командири А.Айтуғанов, ҳарбий қисм командири ўринбосари Ш.Пармонов, шу ҳарбий қисмдан О.Маҳмудовлар сўзга чиқдилар.
***
7 июнь куни "Тўлқин” овулидаги "Амударё соҳили” фермер хўжалигида наслчилик ишларини яхшилаш масаласига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Кўргазмали семинарда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча наслчилик фермер хўжаликлари раислари ва тумандаги чорвачилик фермер хўжаликлари раислари иштирок этдилар.
Кўргазмали семинарда сўзга чиққан мутахассислар чорвачиликда наслчиликни ривожлантириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳамда таклифларини билдирдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶