02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 13:03
Жамият 👁 1,323

ЭҲТИРОМГА САЗОВОР АЁЛ

ЭҲТИРОМГА САЗОВОР АЁЛ

Тўйхат ўрнида

Хонимжон опа Ражабова 60 ёшга кирибди. Назаримда опа энди куч-қудратга тўлган, ҳали шижоат ва ғайратда менман деган ёшларни енга олгудай.

... Шеърият ва адабиётга бўлган қизиқиш ёшим етмаса ҳам мени ўқувчилар орасида ўтказиладиган анъанавий "Фанлар олимпиадаси”га етаклади. Хонимжон опани биринчи марта олимпиадада монолог ўқиётганида кўрганман. Унинг  ширали овози ўтирганларни маҳлиё қилиб қўйганлиги, ролга кира олиши мени ҳайратга солган. Кейинчалик "Амударё ҳақиқати” газетаси адабий ходими ва муҳаррири бўлган опадан адабий маслаҳатлар олиб турган бўлсам, 1991 йилда туманда "Адолат” деб номланган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватловчи ташкилот раҳбари қилиб тайинланган опа билан туманимизнинг турли жойларида ҳар хил соҳа ходимлари билан учрашувлар ташкил қилиб, турли томошалар, концертлар уюштирардик. Опа учрашувларни тез-тез ташкил қилар, транспорт, маблағ масалаларини ҳам дарров  ҳал қилар, қилаётган ишига ҳеч ким ҳақ тўламаса ҳам ҳеч оғринмас, шогирдларини ҳам шунга ўргатар эди. У киши  туман ҳокими ўринбосарлигига тайинлангач,  турли соҳа вакиллари бўлган аёл-қизларни атрофига тўпладилар. Опа билан республика миқёсида ўтказилган жуда кўп тадбирларда қатнашганмиз. У киши муомала маданиятининг юксаклиги, сўзга усталиги ва чечанлиги, одамлар қалбига осон йўл топа олишлари билан ҳар қандай даврага файз бағишлар ва жон кирита олардилар. Опани Қорақалпоғистонда танимайдиган одам йўқ, десам асло муболаға бўлмайди. Раҳбар ходимлардан тортиб санъаткор-у, сўз усталари, оддий уй бекасигача - кенг жамоат аҳли уни "опа” деб сийлашади, ҳурмат ва эҳтиром билан эл олдидаги хизматларини эътироф этишади.

Хонимжон опада манманлик, ўзини бошқалардан устун қўйиш, кибру ҳаво асло бўлган эмас, у оддий кишилар билан ҳам уларни олдиндан биладигандай тиллашиб, уларга эл бўлиб кетаверади. Кези келганда ўз сўзини ўткир ва кескин қилиб айта оладиган раҳбар қирраларини ҳам намоён қила олади. Бугун у ҳам давлат ишини, ҳам оилани бирдай уддалай билган улуғ аёлдир.

Турмуш ўртоғи Сафарбой ака билан эл хизматига ярай оладиган йигитлар, қайн элидан олқиш ва дуолар олаётган латофатли қизларни камолга етказишди. Бугун уларга "Пир-у бадавлат” деган ном ярашади. Уларни қутлуғ 60 ёшлари билан самимий қутлар эканман, 100 ёшда ҳам бугунгидай гулгун ва навқирон бўлиб қолишларини, шогирдлар қалбида ва эл ардоғида бўлишини тилаб қоламан.

 

Санобар ХЎЖАМУРОДОВА,

40-сонли мактаб директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026