29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 16:47
Фан ва таълим 👁 299

ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИГА САЗОВОР УСТОЗ

ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИГА САЗОВОР УСТОЗ

Инсонни келажакка умид, ишонч туйғуси ва эзгу орзулар улғайтиради, дейишади донолар. Ҳақиқатан ҳам эртанги  кунни, ёруғ тонгларни кутиб, орзу-умидлар сари интилиб яшаш инсонга куч бағишлайди, яхши ниятларга йўлдош бўлиб яшашга ўргатади. Ўқувчилик давриданоқ ана шундай яхши ниятлар, орзу-умидлар ва келажакка ишонч туйғулари оғушида яшаб, ўқитувчилик касбига ҳавас қилган ва шу касбни эгаллаб, умрини ёш авлодга билим беришга бағишлаган Гуласал Матёқубова деярли 38 йил давомида таълим соҳасида фаолият кўрсатди. Яқинда уни ўзи 13 йилдан буён директорлик қилиб келаётган 10-сонли мактаб жамоаси катта ҳурмат ва эҳтиром билан пенсияга кузатишди. Йиллар давомида бир таълим даргоҳида, бир мақсад йўлида ёнма-ён меҳнат қилган ҳамкасблари, шогирдлари устозга самимий дил сўзларини изҳор этдилар.

Гуласал Матёқубова Тошкентдаги Рус тили ва адабиёти институтини 1982 йилда  тамомлаган. У дастлаб 30-сонли рус тилига ихтисослашган умумтаълим мактабига ёшлар етакчиси қилиб ишга юборилди. У беш йил давомида мазкур мактабда ёшлар етакчиси ва рус тили ўқитувчиси сифатида фаолият юритиб, 1987 йилда туман ёшлар ташкилотида етакчи мутахассис сифатида ўз фаолиятини давом эттирди.

Гуласал Матёқубова 1991 йилда 10-сонли мактабда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси вазифасида ишлай бошлади. У ўқитувчилик фаолияти давомида қатъиятлилиги, атрофидагиларга, ўзига нисбатан талабчанлиги, дарс машғулотларини ўтказишдаги ўзига хос услуби, ишни қатъий интизом асосида ташкил этиш қобилияти билан мактаб ўқитувчилар жамоасининг ҳурматига сазовор бўлди ва уни 2007 йилда 10-сонли мактаб директори вазифасига тайинлашди.

Гуласал Матёқубова раҳбарлигида мазкур мактаб педагогика жамоаси таълим-тарбия соҳасини замон талаблари даражасига кўтариш, мактаб таълимида инновацион ғоялардан фойдаланган ҳолда ҳар бир фан бўйича алоҳида таълимий режалар ишлаб чиқиш бўйича  ҳамжиҳатликда иш олиб боришди. Фан тўгараклари самарадорлигига эришилди. Дарсдан ташқари машғулотларнинг узвийлиги таъминланди. Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси ошди. Натижада мактаб битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича юқори натижаларга эришилди. Мактабда ўзаро ҳамжиҳатлик, қатъий меҳнат интизомига эга педагогика жамоаси шаклланди. Эришилган бу ютуқлар Гуласал Матёқубовага ҳам, мактаб педагогика жамоасига ҳам обрў-эътибор келтирди. Халқ депутатлари туман Кенгашига бўлиб ўтган сайловларда кетма-кет икки марта Гуласал Матёқубова номзодини сайловчилар қўллаб-қувватлашди ва у 2011-2019 йилларда “Миллий тикланиш” Демократик партиясидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати сифатида туман ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этди.

Ўз меҳнати, фидойилиги билан обрў-эътибор топган, халқ ишончини қозонган Гуласал Матёқубованинг ҳалол ва шарафли меҳнати давлатимиз томонидан муносиб баҳоланди. У Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими аълочиси, “Мустақилликнинг 20 йиллиги” кўкрак нишони соҳибаси бўлди. Намунали оила бекаси сифатида умр йўлдоши, раҳматли, Қўшназар ака билан 3 нафар фарзандни эл-юрт корига камарбаста инсонлар қилиб вояга етказишди.

Эл-юрт ишончини қозонган, юзлаб шогирдларнинг фидойи устози Гуласал Матёқубовага она Ватанга, халққа содиқ фарзанд сифатида қилган хизматлари роҳат-фароғатини кўриб яшаш бахти насиб этсин, деб қоламиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026