Жамият
👁 1,631
Балли, йигитлар! танлови бўлди
15 январь куни 38-мактабда ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ва юрт ҳимоясига қодир, мард йигитлар бўлиб вояга етишларига руҳан тайёрлаш мақсадида мактабнинг 10-9-синфлари йигитлари ўртасида “Балли, йигитлар” кўрик-танлови ўтказилди.
Гуруҳни таништириш, қўл жанги, арқон тортишиш, савол-жавоб ҳамда жисмоний тайёргарлик шартлари бўйича жамоаларнинг чиқишларини ҳакамлар одилона баҳолаб бордилар. Жамоалар йигитлари ҳар бир шартни бажаришда чаққонлик, абжирлик, зукколик ва эпчиллик бтлан ҳаракат қилдилар. Танлов якунида 10-“Б” синф йигитлари ғолиб деб топилди ҳамда уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ирода Ердошева, 38-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶