Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг фаолияти сарҳисоб қилинди
Яқинда туманимиздаги 31-сонли мактабда Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда бошланғич ташкилот томонидан хотин-қизларнинг жамиятда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги вазифаларни ҳал қилишдаги фаоллигини ошириш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, ёшларни маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллат ва мамлакат равнақи йўлида ўз кучини аямайдиган етук инсон қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Айтиш керакки, айни кунда мактабдаги бошланғич ташкилот аъзолари сони 78 нафарни, шундан ёш аёл-қизлар 22 нафарни ташкил қилади. Аъзоларнинг 56 нафар олий маълумотли ходимлар, 1 нафари туман Кенгаши депутати, яна 1 нафари давлат мукофотлари билан тақдирланган фаол аёл-қизлардир.
Йиғилишда бошланғич ташкилотнинг 2017 йилдаги фаолиятига якун ясалиб, қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар тилга олинди. 2018 йилда қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича чора-тадбирлар дастури ва иш режа тасдиқланди.
Шунингдек, мактабда таълим олаётган 374 нафар ўқувчи қизлар тарбияси билан шуғулланиш, уларни оқила ва илмли қилиб вояга етказиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам белгилаб олинди.
Ғ.Ешниёзов
(Фото - ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶