15.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.11.2026, 03:15
Сиёсат 👁 1,280

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2018 йил 8 январь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳокимлик бўлимлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида “Амударё туманидаги “Янгиобод” ва “Дарёбўйи” маҳаллаларини бўлиш, чегараларини белгилаш, янгидан ташкил қилинадиган маҳалла ва шаҳарчага ном бериш ҳамда “Босув” маҳалласи, “Чойкўл” ва “Ўрта қалъа” овуллари чегараларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Амударё туманидаги “Фаровон”, “Дўстлик”, Ойбек маҳаллаларидаги айрим кўчаларга ном бериш тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан туман ҳокими С.Йўлдашев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда туманда 1 та шаҳарча, 16 та овул, 30 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатиб, улар томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада самарали жамоатчилик назоратини таъминлашда, аҳоли кенг қатламларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳалланинг роли ошиб, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий дастурларни амалга оширишда фуқаролар йиғинларининг ҳокимлик ва бошқарув органлари билан ҳамкорлиги кучайиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Амударё туманидаги “Бўз ёп” овули, “Янгиобод” ва “Дарёбўйи” маҳаллаларини бўлиш, чегараларини белгилаш ва янгидан ташкил қилинадиган овул ва маҳаллаларга ном бериш ҳамда “Босув” маҳалласи, “Чойкўл” ва “Ўрта қалъа” овуллари чегараларига ўзгартишлар киритиш бўйича фуқаролар йиғинларининг илтимосномаларига асосан Қорақалпоғистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг         6-моддаси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг 2014 йил 14 мартдаги 271-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ туман ҳокимининг 2017 йил 29 майдаги 351-сонли қарори қабул қилиниб, уларнинг илтимосномалари маъқулланган эди.

Юқоридаги Низомга асосан туман ҳокимлиги томонидан барча ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳузуридаги географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича Республика комиссиясига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тегишли тартибда тақдим қилинди.  

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Жўқорғи Кенгесида ушбу таклифлар тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ўрганиб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2017 йил 30 декабрдаги 02-1094-сонли хати билан тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан янгидан “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда “Дарёбўйи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан янгидан “Қипчоқ” шаҳарча фуқаролар йиғинини ташкил этиш ҳамда янгидан ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинларига тегишли штат бирликларини ажратиш, давлат бюждети ҳисобидан маблағ манбалари билан таъминлашни 2018 йил бюджетига киритиш, шунингдек, “Босув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Нўғой Эшон” аҳоли пунктидаги 109 оила ва “Қассоб қалъа” аҳоли пунктидаги 56 оила “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудига ўтказилиб, чегараларини ўзгартиришга келишим берилди.

Депутатлар мазкур масала юзасидан тайёрланган туман Кенгаши қарори лойиҳасини муҳокама қилиб, бир овоздан маъқулладилар.

Кун тартибидаги халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, 6-“Олмазор” сайлов округидан депутат Ш.Янгибаева чиқиб, туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг жорий йилга мўлжалланган иш режалари лойиҳасини ўқиб эшиттирди ҳамда депутатлардан ушбу иш режани тасдиқлашни сўради.

Сўзга 17-“Бўзёп” сайлов округидан депутат Г.Матякубова, 18-Хитой сайлов округидан депутат Г.Бабажанов, 24-“Оқ олтин” сайлов округидан депутат Р.Уразбаевлар чиқиб иш режалар лойиҳасини туман Кенгаши Регламенти, Кенгаш доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом ҳамда Сенат тавсияларига асосан сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилганлигини айтиб туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2018 йилга мўлжалланган иш режа лойиҳасини маъқулладилар.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли соҳа мутасаддилари, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026