Амударёда 2017 йилда 570 млн. сўм эвазига 5,8 километр узунликдаги коллекторлар қазилди
Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “2008-2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида”ги 2008 йил 19 мартдаги Қарори асосида Давлат дастури тасдиқланиб, дастурга асосан туманимизда “Амударёсувмахсуспудрат” давлат унитар орхонаси ташкил қилинган эди.
Корхона томонидан 2008-2016 йилларда жами қиймати 30 млрд. 500,4 млн. сўмлик, 2184 километр узунликдаги коллекторларда 21 минг 299,4 минг кубометр ҳажмдаги тупроқ қазув ишлари бажарилди ва ернинг ҳосилдорлик қатлами унумдорлиги яхшиланишига эришилган эди.
2017 йилда эса қиймати 570,1 млн. сўмлик 5,8 километр узунликдаги коллекторларда 214,2 минг кубометр қазиш ишлари бажарилди.
Шунингдек, Гурлан, Хитой, “Тўлқин”, “О.Коккозов” коллекторларида ва “Шўр ёп” каналида катта ҳажмдаги таъмирлаш ва реконструкция ишлари 232,8 километр узунликдаги коллекторларда қазиш ишлари амалга оширилди. Натижада туманда 6840 гектар ер майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди.
эса ўз навбатида пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўл-кўл ҳосил олиш имконини берди, корхонанинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди. 25 дона замонавий техникалар сотиб олинди: 8 та экскаватор, 4 та бульдезор, 1 та МАН автокрани, 1 та ИСУЗУ русумли автобензавоз, 1 та КА-704 трактори траллели билан ва 1 та техник ёрдам машиналари келтирилгани иш унуми янада юқори бўлишига замин яратмоқда. Корхонада фаолият юритаётган 110 нафар ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ва дам олиш шароитлари яхшиланди.
P.ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶