“Бувижонлар мактаби”нинг китобхон бувижонлари
“Қиличбой” овул фуқаролар йиғини таркибидаги “Тошқалъа” МФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшаной Тиловбоеванинг ташаббускорлиги, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишдаги ўзига хос иш услуби туфайли маҳаллада оилавий келишмовчиликларнинг олди олиниб, тўй-мааракаларни ўтказишда ортиқча чиқимларга йўл қўйилмаяпти.
Маҳаллада “Бувижонлар мактаби” фаолияти йўлга қўйилган. Пир-у бадавлат, катта ҳаёт тажрибасига эга кекса онахонлардан иборат “Бувижонлар мактабининг” машғулотлари жуда қизиқарли ва сермазмун ўтади. Бунда маҳалла офисида ташкил этилган кутубхонанинг аҳамияти жуда катта. “Ёшларни турмушга тайёрлаш”, “Қиз бола тарбияси ва кийиниш маданияти” мавзусидаги тадбирларда маҳалланинг деярли барча ёшларининг иштироки таъминланмоқда. Айниқса, ҳар ҳафтада бир марта, якшанба кунлари бўлиб ўтадиган “Ота-онам ва мен – китобхонмиз” деб номланган китобхонлик кечаси баҳс-мунозараларга бой, қизиқарли савол-жавоблар билан ўтказилади. Бунда кекса онахонлар – бувижонлар ўзлари ўқиган китобларнинг ижобий қаҳрамонлари ҳақида невараларига сўзлаб беришади. Ўз навбатида невара фарзандлар, айниқса, невара келинлар ҳам ўзлари ўқиган китоблар хусусида ҳикоя қилишади.
Маҳалладаги “Бувижонлар мактаби”нинг китобхон бувижонлари томонидан олиб борилаётган бу каби маънавият сабоқлари ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади, албатта.
Фотима ая Давлатова, “Тошқалъа” МФЙ,
“Бувижонлар мактаби” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶