Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун кучга киради
"Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни расмий эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгач, яъни 2018 йил 9 мартдан бошлаб кучга киради.
Қонун 6 та боб ва 27 та моддадан иборат.
Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган.
“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 1 моддасида “Ушбу Қонуннинг мақсади болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат” дея қайд этилган.
Қонуннинг 4-моддасида асосий тушунчалар келтирилган бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагича:
болалар - ўн саккиз ёшга тўлмаган (вояга етмаган) шахслар;
болаларнинг соғлиғи - болаларнинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий жиҳатдан соғломлик ҳолати;
болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот - болалар ўртасида тарқатилиши ушбу Қонунга мувофиқ тақиқланган ёки чекланган ахборот маҳсулоти.
Умуман олганда ушбу қонунда болаларнинг соғлиғига ахборот орқали етиши мумкин бўлган зарарларнинг олдини олиш мақсад қилинган. Шунингдек, болалар онгига ғайриқонуний ахборот-руҳий таъсир кўрсатилишининг, уларга ҳийла ишлатилишининг, болаларни ғайриижтимоий ҳаракатларга ундовчи ахборот маҳсулоти тарқатилишининг олдини олиш, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш назарда тутилади.
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар тизимига Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ва вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) идоралараро комиссиялари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари.
Шунингдек, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ушбу масалада махсус ваколатли давлат органидир.
Бундан ташқари, Оммавий ахборот воситалари болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотлар ҳақида материаллар тайёрлаш ҳамда аҳолининг ахборотга оид ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларни ёритиши қонунда кўрсатилган.
Қонуннинг 3-боби 16-моддасида Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни таснифлаш ҳамда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи келтирилган.
Шунингдек, 17-моддада Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи келтириши ҳам кўрсатилган бўлиб, унга кўра етти ёшга тўлмаган болалар учун «0+», етти ёшга тўлган болалар учун «7+», ўн икки ёшга тўлган болалар учун «12+», ўн олти ёшга тўлган болалар учун «16+», болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти «18+» ёзувини акс эттириши керак.
Қонуннинг 5-бобида Ахборот маҳсулотининг экспертизаси ва унинг ҳуқуқий оқибатлари келтирилган. Шунингдек, 23-моддада Низоларни ҳал этиш тартиби, 24-моддада Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик акс этган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶