ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ КЎПАЙМОҚДА
Жорий йилнинг 1 март куни 53-сонли умумтаълим мактабида атоқли ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллудининг 103 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
Адабий кечада мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Сафарбой Болтаев сўзга чиқиб, атоқли шоира Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирди. Шундан сўнг адабий кечанинг шеърхонлик қисми бошланиб ,унда мактабнинг ҳаваскор шоира қизларидан Озода Йўлдошева, Юлдуз Ражабова, Феруза Қурбонбоева ва бошқалар ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар.
Адабий кечада Озода Йўлдошева томонидан ўқилган шеър энг яхши шеър деб топилди.
- Мактабимиз ўқувчилари иштирокида атоқли ўзбек шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёт ва ижодларига бағишланган бундай адабий кечаларнинг тез-тез ўтказиб турилиши уларда адабиётимизга бўлган ихлос ва муҳаббатларнинг ортишига сабабчи бўлаяпти. Зулфияхоним ҳаёти ва фаолиятига, унинг серқирра ижодига бағишлаб ўтказилаётган бугунги кечамизда бири биридан кўпроқ шеър ўқишга интилаётган қизларимизни кўриб, улардан хурсанд бўлдик, юртимизда Зулфияхоним издошлари кўпаяётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик, - дейди маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Нуриммат Эшбоев биз билан суҳбатди.
Садоқат ШЕРИПБОЕВА, мактабда
ташкил этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶