12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:23
Адабиёт 👁 315

АМУДАРЁЛИК ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

АМУДАРЁЛИК ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

Амударёликлар учун бу йилги баҳор ўзгача файз, тароват билан бошланди. Кўнгилларга қувонч улашувчи хушхабарлар билан ҳар бир хонадонга, кўнгилларга баҳорий файз, ҳавас ва ҳаловат бахш этган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами Аму эли учун қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Президентимизнинг Фармонига мувофиқ Амударё туманининг энг чекка, Холимбег қишлоғидаги 35-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Барнохон Самандарова Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлди. Барнохон эришган бу ютуқ нафақат у таълим олаётган 35-сонли мактаб ўқитувчилар жамоаси ва ўқувчилари, балки барча амударёликларни тўлқинлантириб юборди.

Аму элидан чиққан биринчи Зулфияхоним қизи – Барнохон Самандаровани 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунида устозлари, мактабдош дўстлари, ҳамқишлоқлари шод-у хуррамлик билан кутиб олдилар. Барнохон таълим олаётган 35-сонли умумтаълим мактаби ҳовлиси шу куни байрамона безатилиб, тадбирга амударёлик Зулфияхоним қизини юксак давлат мукофот билан табриклаш учун Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокимлиги масъуллари, Барнохон Самандарованинг ҳурматли устозлари, холимбеглик ота-оналар, ОАВ вакиллари ташриф буюрдилар.

Тантанали маросимни Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва Барнохон Самандаровани, унинг устозларини, холимбеглик аёл-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳамда мактаб педагогика жамоасини шогирдлари эришган юксак Давлат мукофоти билан табриклади.

– Барнохон Самандарова бутун Аму элининг фахри. Унинг адабиёт, шеърият бўстонига қўяётган қадамлари янада залворли бўлишига ишонаман. Шу билан бирга Барнохон эришган бу ютуқ бутун Аму элининг иқтидорли қизлари учун ибрат, намуна бўлади ва унинг издошлари сафи янада ошади, – деди Султонбой Йўлдашев ўз табрик нутқида.

Тадбир давомида Султонбой Йўлдашев Барно Самандаровага ва унинг ота-онасига Амударё тумани ҳокимлиги томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғаларни топширди.

Шундан сўнг, Барнохоннинг ижоддаги устози, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошева, “Баркамол авлод” болалар мактаби директори, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Хонимжон Ражабова, фахрий устоз Зиёдбой Тангирберганов, 35-сонли мактаб ўқитувчиларидан Тозабой Норимматов, Гуласал Хўжанова ҳамда  Барнохоннинг биринчи ўқитувчиси Лиза Ражабовалар сўзга чиқишиб, Барнохон Самандаровани чин дилдан муборакбод этишди. Айниқса, мактаб ўқувчилари 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида спорт соҳасида ҳам катта ютуқларни қўлга киритганлари хусусида тўлқинланиб сўз юритдилар.

Дарвоқе, 35-сонли мактабда айни пайтда 692 нафар холимбеглик ёшлар таълим-тарбия олишади. Уларнинг билим асосларини пухта эгаллашлари учун 66 нафар малакали педагог ходимлар фидойилик билан меҳнат қилишмоқда. Ўқитувчиларнинг 35 нафари аёл-қизлар бўлиб, 4 нафар ўқитувчи олий, 9 нафари биринчи, 22 нафари иккинчи тоифага эга.

Мактабда таълим-тарбия ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, спорт-соғломлаштириш ишлари, ўқувчиларнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар туфайли мактаб ўқувчилари орасида турли спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари сафи ошиб бормоқда. Хусусан, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида, 3-4 март кунлари Хўжайли шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг футзал тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси биринчилиги мусобақаларида мактабнинг футзал жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллаб, мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Тадбирда сўзга чиққан Барнохон Самандарова Президентимиз билан учрашуви, юксак давлат мукофотини топширишга бағишланган тантанали маросимдан олган ҳаяжонли таассуротлари ҳақида устозларига, мактабдош дўстларига фахрланиб ҳикоя қилди ва янада яхши ўқишга, янги-янги шеърлар ижод этишга, ижод майдонига кириб келаётган қизларни қўллаб-қувватлашга сўз берди.

Меҳмонлари ва устозларининг дил сўзлари, қувончлари билан мароқли ўтган тадбир якунида Барнохон Самандаровани тарбиялаб вояга етказган ота-онаси Тозабой Самандаров ва Райҳон Самандароваларга миннатдорчилик рамзи сифатида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ўз совғаларини ҳадя этди. Ўз навбатида Барнохоннинг ота-оналари кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибор учун барчага чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Муяссар Халиллаева.

 

ЗУЛФИЯ ИЗДОШИ - БAРНОХОН ҚИЗИМ!

Олий мақсад қўйдинг олдингга, қўрқмай,

Ижодга шўнғидинг, баъзан туз тотмай.

Қийинчиликларни енгдинг тап тортмай,

Мукофот муборак, Барнохон қизим,

 

Шеър-у байтларингда юртингни куйлаб,

Ҳар сатрингга Ватан меҳрини жойлаб.

Самарасин кутдинг неча йил, ойлаб,

Мукофот муборак, Барнохон қизим,

 

Aзим пойтахт - Тошкент чорлади сени,

Билмасдинг тайёрлаб қўйганин нени,

Aжойиб хабар-хушладинг дилни,

Мукофот муборак, Барнохон қизим,

 

Устозларинг қутлар, кўзларида ёш,

Сенга ҳавасдадир барча - қари, ёш.

Холимбегнинг фахри сендек қаламқош,

Мукофот муборак, Барнохон қизим,

 

Ниятингга етгин, Aллоҳ қўлласин,

Юзингдаги табассум асло сўлмасин.

Қалбингда ҳеч қачон армон қолмасин,

Зулфия издоши - Барнохон қизим,

Тозабой Наримматов, 35-сонли мактабнинг география фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026