30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 10:29
Адабиёт 👁 313

АМУ ЭЛИДАГИ ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШИ

АМУ ЭЛИДАГИ ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШИ

Президентимизнинг 2023 йил 6 март кунги қарорига кўра туманимиздаги 35-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Самандарова Барно Тозабой қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Машаққатли ижод майдонига илк қадам қўяётган мурғак кўнгилли шоир-у шоираларнинг кўнгил кечинмаларига ошно инсон сифатида мамнуният билан айта оламанки, Амударёдай жўшқин табиатли азиз халқим орасида нозик дидли, ўткир салоҳиятли, билимдон, шеъриятга ихлос ва ҳурмати баланд ёшлар бисёр. Барнохон Самандарова ана шундай навниҳол, покиза дил, салоҳиятли ёшлардан бири. У илк шеърини таҳририятга олиб келганида 10 яшар қизалоқ эди. Шунчаки ҳаваскор бўлиб туюлган бу қизалоқ ўқиб-ўрганишдан, изланишдан асло чарчамайдиган, билмаганини сўрашдан асло тўхтамайдиган ўта тиришқоқлиги билан меҳримни қозонди.

У шунчаки қоғоз қораламасди, ҳаётни, турфа хулқ-атворли одамларни кузатиш, дунёқарашини бойитиш орқали ижодда ўз услубига эга бўлиш учун интилди. Ана шу интилишлари Барнохонга моҳиятан гўзал туйғулар ато этди, фикри теранлашди, ижод машаққатини зиммасига олиб, бу машаққатлардан завқланган сари янги-янги, бири-биридан гўзал шеърлар ижод этди.

Биз Барнохон билан ҳар битта сўз, ҳар бир сатр шеър қадрини ошириш йўлида бирга изландик. Ҳар гал шеърлар тўла дафтарларини кўтариб таҳририятга келганида шеърий талаблар, ижодкорлик масъулияти, сўз юкини чин юракдан ҳис этиш борасида жиддий машғулотлар ўтказдик. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти,  “Жайхун илҳомлари” ННТ Барнохоннинг ҳақиқий ижод уйига, ижодий жамоа эса унинг фидойи ўқитувчиларига айланди.

У нафақат Амударё тумани, балки Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм  вилояти миқёсида ўз ижоди, ҳатто жамоатчилик фаолияти билан танилди. У халқаро болалар UNICEF ташкилотининг U-Report йўналиши бўйича репортёри сифатида ёшларни турли оқимлардан ҳимоя қилишга қаратилган, ижтимоий фаолликка даъват этувчи маърузалар ўқиди. Ўзи таълим олаётган 35-сонли мактабда эса тенгдошларига ўрнак, намунали лидер ўқувчига айланди.

У Ватанга муносиб фарзанд, ижодда Зулфияхонимнинг содиқ издоши бўлишдек эзгу орзу оғушида яшади ва маънавият бўстонига бир азим дарахтдек илдиз қўйишга интилди. Ана шу  эзгу орзуси йўлида журъат билан амударёлик ижодкор қизлар қатори “Зулфия қизлари” кўрик-танловининг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида муваффақиятли иштирок этди. Барнохон Самандарованинг номзоди Зулфия номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилгани ҳақидаги Президент Фармони барчага хушнудлик бахш этди.

Барнохон Самандарова ўз ижоди билан  эл-юрт, устозлари ишончини оқлади ва мен бундан чексиз қувончдаман.

Барнохон қизимга, Аму элининг биринчи Зулфияхоним қизига ижодий парвозлар тилайман. Мукофот муборак бўлсин, шоира қизим!

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026