Жамият
👁 768
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР КЎНГЛИ ОБОД БЎЛДИ
Наврўз байрами арафасида байрамона шодиёналар ҳар бир меҳнат жамоасида, ўқув ва маданият муассасаларида кўтаринки руҳда нишонлашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси раиси Нилуфар Холбоева 16 март куни 20 нафар имконияти чекланган болажонлар учун баҳорий дастурхон ёзиб, “Ассалом, Наврўз!” адабий-мусиқий тадбир ташкил этди. Болажонларга совғалар улашилиб, тумандаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Бўлиб ўтган тадбирда кўнгиллари қувончга тўлган болажонларнинг ўзлари ҳам шеърлар айтиб, қўшиқлар куйлашди.
Р.ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶