Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир
Шу йилнинг 7 март куни 35-сонли умумтаълим мактабида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир бошланашида мактаб директори Ш.Саидмуродов ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Ўразметовлар сўзга чиқишиб, аёл-қизларни Халқаро байрам билан муборакбод этдилар, уларнинг ишларига ва ўқишларига муваффақиятлар тиладилар.
Шундан сўнг мактаб ўқитувчиси Д.Юлдашева ва мактабнинг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Н.Қурбонбоевалар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида, бунга жавобан улар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирдилар.
Тадбирда мактабнинг бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир якунида фаол ўқувчи қизлардан бир гуруҳига мактаб маъмуриятининг “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди.
Зарифбоева, мактабда ташкил этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶