Ҳуқуқ билимдонлари янги кўрик-танловга тайёргарлик кўришаяпти
Яқинда 69-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари –2018” кўрик-танлови ўтказилиб, унда 8-синф ўқувчиларидан ташкил топган “Омбудсмон”, 9-синф ўқувчиларидан ташкил топган “Адолат” ва 10-синф ўқувчиларидан ташкил топган “Баркамол авлод” жамоалари беллашдилар.
Бу беллашувда яхши натижаларни қўлга киритган “Омбудсмон” ва “Адолат” жамоалари кўрик-танловнинг ҳудудий босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлган эдилар.
Кўрик-танловнинг Қиличбой овулида бўлиб ўтган ҳудудий беллашувида ғолиблар қаторидан жой олган ушбу жамоалардан фаол билимдонлар саралаб олиниб, янги жамоа ташкил этилаяпти.
Ушбу янги жамоа жорий йилнинг 30 март куни кўрик-танловнинг туман босқичида иштирок этади.
Малоҳат Камолова,
мактабда ташкил этилган
“Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶