Жамият
👁 662
Амударё туманида 2 та янги маҳалла ташкил қилинди
Амударё туманидаги Янгиобод ва Дарёбўйи маҳаллаларини бўлиш, чегараларини белгилаш, янгидан ташкил қилинадиган маҳалла ва шаҳарчага ном бериш ҳақидаги Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2018 йил 8 январдаги Қарорига асосан туманда янгидан 2 та маҳалла ташкил қилинди.
Қипчоқ овулидаги Дарё бўйи маҳалласини иккига бўлиш натижасида Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини ташкил қилинди. Унда 491 та хонадон, 797 та оилада 2951 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Янгиобод маҳалласини иккига бўлиш натижасида эса Ватанпарвар, Навбаҳор, Яккатут, Тотувлик, Халқобод, Кимёгарлар, Фаровон кўчаларидан иборат Фаровон маҳалласи ташкил қилинди. Маҳаллада 539 хонадон, 654 та оилада 1732 нафар аҳоли истиқомат қилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶