Амударё туманида етакчилар хонадонларга кириб томорқаларга 2700 дан ортиқ дарахт экишмоқчи
Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши раиси Абат Данияров Амударё туманида 82 мактаб ва 9 та касб-ҳунар колледжларининг бошланғич ташкилотлар етакчилари билан учрашди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесининг 2018 йил 30 мартдаги 308-сонли қарори “Ғалла хирмонини ошириш ва аҳолининг томорқа ерларини самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганишни ташкиллаштириш чора тадбирлари ҳақида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида етакчилар учун сафарбарлик ойлиги эълон қилинди. Энди улар ҳар бир хонадонга кириб томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалий ишлар қилишади.

Шунингдек учрашувда 91 нафар етакчи ўз ташаббуси билан ҳар бир етакчи ўз ҳисобидан 30 та кўчат олиб, кам таъминланган олтитадан хонадоннинг ҳар бирига бештадан дарахт экишни таклиф қилишди ва 20 апрелга қадар 450 дан ортиқ хонадонларга бориб 2700 дан ортиқ дарахт экишга вада беришди.





Фурқат Юсупов тайёрлади.
Манба: kruz.uz

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶