9 апрель – соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун “БИЗ АМИР ТЕМУР АВЛОДИМИЗ”
Ҳар йили 9 апрель куни бутун юртимизда соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг таваллуд куни кенг нишонланади. Умумтаълим, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади, буюк бобокалонимизнинг Ўзбекистондагина эмас, дунё халқлари давлатчилигида тутган ўрни ҳақида сўз юритилади.
Амударё академик лицейида сана муносабати билан “Биз Амир Темур авлодимиз” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни лицей директори ўринбосари Мансур Еримбетов кириш сўзи билан очди ва 2-босқич ўқувчиси Севара Исмоилова бошқариб борди.
Академик лицейнинг биринчи босқич ўқувчилари томонидан “Темур тузуклари”дан намуналар ўқиб берилди. Амир Темур ҳақида слайдлар ёрдамида маърузалар қилинди.
Ўқувчилар буюк бобомиз ҳақида олган билимларини янада мустаҳкамлаши учун биринчи курс ўқувчилари орасида танлов ташкил этилди. Танлов уч шарт бўйича бўлиб ўтди. Бунда ўқувчилар ўзларининг олган билимларини синовдан ўтказдилар ва 1-ўринни “Темурийлар” гуруҳи қўлга киритди.
Тадбир давомида ўқувчи-ларда Амир Темур бобомизнинг ҳаёти ва фаолиятини янада чуқурроқ ўрганишга бўлган иштиёқ ошди десак, асло муболаға бўлмайди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶