“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”да йиғилиш ўтказилди
Яқинда Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан ижтимоий маънавият муҳитни янада соғломлаштириш, ноқонуний миграциянинг, диний экстремизмнинг ҳамда жиноятчиларнинг олдини олиш масаласига боғланган йиғилиш бўлиб. Йиғилишда Янгиобод МФЙ ходимлари ИИБ масъул ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок қилдилар.
Йиғилишни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Ражабова кириш сўз билан очиб, муҳокама этиладиган масала юзасидан тушунчалар берди.
Шундан сўнг туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Қурбониёзов сўзга чиқиб, туманда 2018 йил давомида содир этилган жиноятлар ва жиноятчиликни бартараф этиш юзасидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Шунингдек, А. Қурбониёзов ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш, ёшлар онгида миллий қадрятларимиз асосида мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалаларига кенг тўхталди.
Сўнгра йиғилишда маҳалла профилактика инспектори Ж.Аликеев ҳам сўзга чиқиб, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича маҳаллада олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.
Йиғилиш муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶